29 июль — 7 август кунлари Тошкентда Food Fest-2022 гастрономик фестивали ўтказилиши туфайли қатор йўллар автотранспорт ҳаракати учун ёпилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қуйидаги кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади:

  • Истиқлол кўчаси — Буюк Турон кўчасидан Hyatt Regency меҳмонхонасигача бўлган қисмида;
  • Зарафшон кўчаси — Истиқлол кўчасидан ва Мустақиллик шоҳ кўчасигача бўлган қисмида;
  • Жавоҳирлал Неру кўчаси — Мустақиллик шоҳ кўчасидан Зарафшон кўчасигача бўлган қисмида.