Ўзбекистоннинг калава-ип ишлаб чиқариш бўйича йирик корхоналари Bakan Tex ва FT Textile Group Business Social Compliance Initiative (BSCI) сертификатига эга бўлиб, ушбу халқаро стандартнинг 13 тамойили ва кодлари бўйича «B» тоифасини олди.

BSCI тизими Ташқи савдо уюшмаси томонидан ишлаб чиқарилган махсус тизимдир.


Сертификатлашнинг мақсади — таъминот занжиридаги корхоналарнинг ижтимоий кўрсаткичларини доимий равишда такомиллаштиришни рағбатлантиришдан иборат. Бу бутун дунё бўйлаб барқарор меҳнат шароитларини қўллаб-қувватлашдир.

BSCI этика кодекси таъминот занжиридаги масъулиятли бизнес амалиётларининг қадриятлари ва тамойилларини белгилайди. Компаниянинг BSCI кодексига имзоси масъулиятли бизнес бошқаруви бўйича жамоатчилик мажбуриятини ифодалайди.

Bakan Tex ва FT Textile Group корхоналари BSCI бизнес этикасининг қуйидаги 13 та асосий талаблари ва тамойиллари бўйича аудитдан ўтди:

  • ижтимоий бошқарув тизими;
  • ишчиларни жалб қилиш ва ҳимоя қилиш;
  • уюшмалар эркинлиги ва жамоа шартномаси ҳуқуқи;
  • дискриминацияга йўл қўймаслик;
  • адолатли иш ҳақи;
  • иш вақтини нормал муддати;
  • меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик;
  • болалар меҳнатидан фойдаланишни тақиқлаш;
  • ёш ишчиларни алоҳида ҳимоя қилиш;
  • муваффақиятсиз меҳнатни рад этиш;
  • мажбурий меҳнатдан фойдаланишни тақиқлаш;
  • атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;
  • бизнес юритишнинг этик асослари.


Бошқарув тизимини жорий этиш ва сертификатлаш корхоналарни сифат, атроф-муҳит ёки хавфсизлик нуқтаи назаридан доимий такомиллаштириш йўналишида ҳаракатланаётганининг кўрсаткичидир.

Бу сертификатни қўлга киритиш Bakan Tex`ни атроф-муҳит ёки хавфсизлик нуқтаи назаридан доимий такомиллаштириш йўлига ўтаётганидан далолат беради.

Bakan Tex юқори сифатли ип-калава ишлаб чиқариш бўйича истиқболли корхона ҳисобланади. Асосий ишлаб чиқариш маҳсулоти 100 фоизли пахта иплари: ихчам таралган калава-ип. 2018 йилда корхона 10 миллион долларлик калава-ип экспорт қилди.

Bakan Tex ва FT Textile Group маҳсулотлари биринчи даражали физик-механик параметрларга ва ГОСТ талабларига жавоб беради. Тайёр маҳсулотлар маҳаллий бозорга ва экспортга жўнатилади.


Бугунги кунда Bakan Tex`нинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 14 500 тоннани ташкил этади ва шу билан бирга, барча қувватлар бир ярим, икки ой олдин банд қилинган.

Фабрика етакчи хорижий ишлаб чиқарувчилар томонидан замонавий, юқори технологияли ускуналар билан жиҳозланган.

Жаҳон етакчиларининг замонавий ускуналари билан Bakan Tex Ўзбекистон бозорида ажралиб туради.

Bakan Tex фаолиятини ташкил этиш доирасида Наманган вилоятида FT Textile Group корхонаси ишга туширилди. Бу пневмомеханик йигириш усулида 100 фоизли пахта хомашёси карда ип ишлаб чиқаришга ихтисослашган.


Ушбу корхона Bakan Tex лойиҳаларидан биридир ва Германия, Бельгия, Швейцария, Ҳиндистон, Туркия каби давлатларнинг замонавий йигирув ускуналари билан жиҳозланган.

Бугунги кунда корхонада йилига 19 минг тонна калава-ип ишлаб чиқарилмоқда ва Хитой, Россия, Туркия ва Украинага экспорт қилинади. 2021 йии 7,6 миллион долларлик маҳсулот хорижга етказиб берилди. Корхона ўзини ўзи электр энергияси билан таъминлайди.

Ҳозирда Bakan Tex компанияси пахта кластерини яратишни режалаштирмоқда, бу эса янги иш ўринлари яратишга ҳам ёрдам беради.

Реклама ҳуқуқлари асосида.