20 июль куни ASUS компанияси Ўзбекистон дўконларида мавжуд ёки яқинда пайдо бўладиган янги ноутбуклар тақдимотини ўтказди. Янги қурилмалар OLED дисплейлари, унумдорлиги юқори бўлган охирги авлод компонентлари, шунингдек, кенг кўламли илғор функциялар билан жиҳозланган.


Қуйидаги янги гаджетлар тақдим этилди:

  1. Vivobook Pro ва Vivobook S: янгиланиш частотаси 120 Гц га тенг бўлган OLED дисплей, H серийали 12-авлод Intel Core i9 ёки 6000 серияли AMD Ryzen 9 процессори.
  2. ASUS Antibacterial Guard антибактериал қопламаси.
  3. Zenbook Pro ва S: ингичка, енгил, унумдорлиги юқори бўлган компонентларга ва чиройли дизайндаги OLED дисплейларга эга ноутбуклар.
  4. Zenbook сериясидаги энг кучли ноутбук: янгиланган фаол аэродинамик совутиш тизими (ААS Ultra) билан жиҳозланган флагман Zenbook Pro 16Х OLED.
  5. Такомиллаштирилган икки дисплейли ноутбук: ААS Ultra ва қўшимча ScreenPad Plus дисплейи билан жиҳозланган Zenbook Pro 14 Duo OLED.
  6. Янги кучли ўйин учун мўлжалланган ROG ноутбуклари: Zephyrus Duo 16, Flow З13, Zephyrus G14, Strix SCAR ва Strix G.
  7. ExpertBook Business Notebook Бусинесс: унумдорлик, ишончлиликнинг ҳарбий-санот стандартига мувофиқ MIL-STD-810H сертификатлаш ва корпоратив даражадаги хавфсизлик.


Vivobook Pro va Vivobook S: кундалик вазифалар учун энг янги ноутбуклар

Vivobook Pro бу — 12-авлод Intel Core ёки ноутбуклар учун NVIDIA GeForce RTX графикали AMD rYZEN 6000 асосидаги ёш ижодкорлар учун кучли ва қулай нархдаги ноутбуклар. Улар орасида 16 дюймли OLED дисплей 3,2К ўлчамли ва 120 Гц янгиланиш тезлигига эга.

Vivobook S ноутбуклари Vivobook cерийасидаги энг ингичка ва енгили бўлиб, қалинлиги 17,9 милиметрдан ва оғирлиги 1,6 килограмдан бошланади. Аммо уларнинг унумдорлиги каттароқ моделлардан паст эмас.

Ноутбукларнинг корпуси металдан ишлаб чиқарилган. Ушбу гаджетлар ингичка NanoEdge экран рамкасига ўралган биринчи даражали OLED дисплейлар билан жиҳозланган.

Бундан ташқари, барча 2022 Vivobook моделларининг 80 фоизи, шунингдек, баъзи Zenbook моделларинг қопламалари бактериялардан сақлайдиган ASUS Antibacterial Guard технологияси билан жиҳозланган.

Тадқиқотларга кўра, ASUS Antibacterial Guard 24 соат ичида бактериялар ўсишини 99 фоиздан кўпроқга камайтиришга ёрдам беради.

Кумуш иони қопламаси ноутбук юзасига тегинганда зарарли микроорганизмларнинг тарқалишини олдини олишга ёрдам беради ва оддий фойдаланиш режимида камида уч йил давомида самарасини сақлаб қолади.


Zenbook: унумдорликнинг янги даражаси

2022 йилги Zenbook Pro ва Zenbook S Zenbook премиум ихчам ноутбуклар ва трансформерлар сериясида тақдим этилди.

Сериянинг флагмани Zenbook Pro 16Х (UX7602) бўлиб, у қатор инновацион дизайн ва техник хусусиятларга эга, жумладан AAS Ultra, сўнгги Intel Core i9−12900H, ноутбуклар учун NVIDIA GeForce RTX 3060 ва 16 дюймли 2,8К/120 гигагерцли OLED дисплей.

Бундан ташқари, янгиланган икки дисплейли ноутбук тақдим этилди: Zenbook Pro 14 Duo OLED. Ноёб 14,5 дюймли 2,8 К/120 гигагерцли OLED дисплей замонавий 12,7 дюймли ScreenPad Plus сенсорли дисплей ва AAS Ultra билан жиҳозланган.

Шунингдек, янги гаджетлар орасида енгил 13,3 дюймли Zenbook S 13 OLED ноутбуки ва Zenbook сериясидаги биринчи 17,3 дюймли Zenbook Pro 17 ноутбуки ҳам мавжуд.

Zenbook Pro ноутбуклари ихчам, замонавий ва унумдорлиги юқори бўлган жиҳозлар ҳисобланади.


ROG оиласи: премиум классдаги замонавий ўйин ноутбуклари

Қўшимча дисплейга эга янги ўйин флагмани ROG Zephyrus Duo 16 унумдорлиги юқори ўйин қурилмалари учун янги стандартни яратади.

Zephyrus Duo 16 ноутбукининг 2022 йилги версиясида қўшимча РОГ ROG ScreenPad Plus дисплейи ўрнатилган. Ушбу ноутбук AMD Ryzen R9 6980HX процессори ва дисплей мультиплексорли NVIDIA GeForce RTX 3080 Ti график картаси билан жиҳозланган.

Zephyrus Duo 16 ноутбуклари церийасида иккита дисплей конфигурацияси мавжуд:

  1. 1100 нитгача ёруғлиги бўлган мини-LED билан жиҳозланган ROG Nebula HDR.
  2. Юқори аниқлик (4К/120Гц) ва юқори янгиланиш тезлиги (Full-HD/240Гц) ўртасида алмашиш имконини берувчи икки томонлама дисплей.

Ноутбук қопқоғини очганингизда янги айланадиган шарнир ROG ScreenPad Plus

қўшимча дисплейини 13 градусга кўтаради ва орқага суради. Натижада, қўшимча дисплей асосий экранга қўшилганда битта тўлиқ иш жойи пайдо бўлади.


Энг юқори конфигурацияда Windows 11 операцион тизимида ишловчи ROG Flow З13 ўйин планшети Intel Core i9−12900H процессори, дисплей мультиплексорига эга NVIDIA GeForce RTX 3050 Ti ноутбук график картаси ва 5200 МГц LPDDR5 хотира модуллари билан жиҳозланган. Ультра ихчам ва енгил дизайнда яратилган ушбу гаджет ўйин унумдорлигини оширади.

ROG Flow З13 планшети 20 аср космик пойгасидан илҳомланган ретро-футуристик дизайнга эга. Шу билан бирга, у ROG брендининг ўйин жиҳозларининг келажаги ҳақидаги тасаввурини ўзида мужассам этади, унинг асосий хусусиятларидан бири портативликдир.

ROG Flow З13 да ўйин жараёнини бошқариш учун сиз одатий сичқончангиз ва клавиатура, сенсор ёки корпусга ўрнатилган геймпаддан фойдаланишингиз мумкин. Ўрнатилган айланма стенд дисплейни 170 даражагача исталган қулай шаклда ўрнатиш имконини беради. Планшет шакл-фактори туфайли барча асосий компонентлар экран орқасига жойлаштирилганлиги учун компонентларга кўпроқ салқин ҳаво ўтади ва ақлли совутиш тизими юқори унумдорликни сақлаб қолиш бўйича вазифани ажойиб тарзда бажаради.


Янги Flow З13 планшети максимал ўйин унумдорлиги ва уланиш учун XG Mobile ташқи график док-станцияларига мос келади. 2021 йилда тақдим этилган XG Mobile док-станция NVIDIA GeForce RTX 3080 график картаси билан жиҳозланган, 2022 серияли док-станция эса AMD Radeon RX 6850M XT график картасини, шунингдек, USB, DisplayPort, HDMI ва Ethernet портларининг тўлиқ тўпламини ўз ичига олади.

Тадбирда тақдим этилган ROG қаторига орқа қопқоғиқда эксклюзив AniMe Matrix анимацион ёритгичи бўлган Nebula QHD/120Hz дисплейли янгиланган ROG Zephyrus G14 ҳамда киберспортчилар ва ишқибозлар учун ROG Stix ноутбукларининг янги версияси киради.


ExpertBook: бизнес учун ишончли ечимлар

2022 йилда машҳур ExpertBook B7 Flip ноутбуки 14 дюймли айланувчи сенсорли дисплей, 5G ва дунёнинг исталган нуқтасидан юқори тезликда ва хавфсиз интернетга уланиш учун Wi-Fi 6E қўллаб-қувватлайдиган бўлиб янгиланади. Ушбу модель 12-авлод Intel core i7 процессоридан, Intel Iris Xe график ядросидан ва 64 Гб тезкор хотира билан жиҳозланган ва батареянинг максимал ишлаш муддати 11 соатни ташкил қилади.

Шунингдек, янги ExperBook B5 ноутбуклари ҳам тақдим этилди. Ихчам ва енгил гаджетларнинг ўгирлиги 1,25 кг, қалинлиги — 1,79 мм ни ташкил этади. Улар металл қотишмаларидан тайёрланганлиги учун офисда ҳам, йўлда ҳам жуда ҳам эҳтиёткор бўлмаган фойдаланишга чидамлидир.

ExpertBook B2 ва B2 Flip ноутбуклари офисдаги кундалик ишлар ва иш сафарларида фойдаланиш учун унумдорлиги юқори бизнес-гаджетдир. B2 классик ва B2 ноутбук-трансформер ноутбукларида 14 ёки 15,6 дюмли экран мавжуд. Моделлар смарт-картани ўқиш мосламалари, клавиатура ёритгичи ва ASUS Pen стилус (трансформер моделлари учун) билан жиҳозланиши мумкин. 5G уяли алоқа тармоқларини қўллаб-қувватлаши бутун дунё бўйлаб кенг полосали интернетга киришни таъминлайди.

Барча ExpertBook ноутбуклари АҚШнинг MIL-STD-810H ҳарбий саноат стандартига мос келади, шунинг учун улар ташишнинг барча қийинчиликларига оқибатларсиз, жумладан, корпус силкиниш ва зарбаларга чидамли бўлиб, ноутбуклар юқори ва паст ҳароратларда ишлай олади. Бундан ташқари, ушбу моделлар қопқоқ босими, зарба ва баландликдан тушиш каби бир қатор ASUS`нинг қатъий ички синовларидан ўтади.



ASUS — инновацион технологиялар соҳасида етакчи компаниялардан бири ҳисобланади. ASUS гаджетлари ва компонентлари бутун дунё бўйлаб фойдаланувчиларга ажойиб тажрибалар олиб келиш учун мўлжалланган. Компанияда 5000 дан ортиқ биринчи даражали муҳандислар ишлайди. АSUS ускуналари ҳар куни сифат, инновация ва дизайн бўйича ўртача 11 та мукофот олади.

Сайт: asus.com
Facebook: fb.com/asus
Instagram: @asus

Реклама ҳуқуқлари асосида.