«Ўзавтосаноат» 2022 йил 9 март куни компания акцияларини ички ва хорижий фонд бозорларида бирламчи оммавий жойлаштиришни (IPO) ташкил этиш учун андеррайтерлар консорциумини жалб қилиш бўйича расмий тендер эълон қилди.

Номзодлар бир қатор мезонлар бўйича баҳоланди: фонд биржаларида савдо қилиш тажрибаси, инвесторлар билан ишлаш малакаси. Шунингдек, улар бизнес-режани, молиявий моделни, IPO вақтини ва ҳажми бўйича ҳисоб-китобларни тақдим этишлари керак эди.

Тендер натижасида Freedom Finance бошчилигидаги консорциум ғолиб деб эълон қилинди.

2021 йилнинг апрель ойида UzAuto Motors 300 млн долларлик илк евробондларни чиқарди. 2022 йил охиригача компания ўз акцияларининг 5 фоизини Ўзбекистон фонд биржасига жойлаштиришни режалаштирган. 2023 йилда андеррайтер тавсиясига кўра чет элда жойлаштириш учун платформа танланади. Компаниянинг 25% гача акциялари ушбу платформага жойлаштирилади.

Инвестиция компаниясининг ижрочи директори Евгений Можейко IPO нима олиб келиши, компания ҳозирда ишининг қайси босқичида эканлиги ва йил охиригача қандай режалар борлиги ҳақида гапириб берди.

Классик IPO

Freedom Broker компанияси UzAuto Motors акцияларини бирламчи жойлаштириш (IPO)нинг андеррайтери сифатида танланди. 7 июль куни икки компания тегишли шартномани имзолади.


Тендер ҳужжатларини тайёрлаш учун бир ойдан кўпроқ вақт сарфланди. Бундан олдин Freedom Broker экспертлари UzAuto баҳосини текширган эди. Шу асосда улар компаниянинг қарашлари ва қайси нархда жойлаштирилиши ва шунга мос равишда Freedom Broker хизматлари қанчага тушиши бўйича тижорий таклифни шакллантирдилар.

«Ўйлайшимча, UzAuto Motora билан шартномани тасдиқлаш ва имзолаш Ўзбекистондаги бутун фаолиятимиз тарихида энг тез ва самаралиси бўлди — 6 июнь куни биз тендерда ғолиб чиққанимизни билдик, 7 июлда эса андеррайтинг бўйича шартнома имзоладик.

Умуман олганда, бу капитални жалб қилиш учун классик IPO бўлади. Шу билан бирга, миллий компанияларни хусусийлаштириш дастури доирасида жойлаштириш нафақат республика фонд биржасида, балки халқаро платформаларда ҳам амалга оширилади. Бу масала бўйича бугун мулоқот олиб борилмоқда.

Лондон фонд биржаси танланиши эҳтимоли бор. Чунки ушбу фондда бундан олдин ҳам UzAvto`нинг облигациялари жойлаштирилган эди", — деди Евгений Можейко.

Freedom Broker баҳолашларига кўра, жойлаштириш ҳажми 20 млн доллардан бошланади.

Чет элда акцияларни жойлаштириш учун платформани танлаш жараёни

Евгений Можейко`нинг сўзларига кўра, хорижда акцияларни жойлаштириш учун платформани танлашда биринчи навбатда ликвидликка эътибор бериш керак. Ушбу кўрсаткич IPO учун халқаро платформани танлашда энг муҳимларидан биридир.

«Ликвидлик катта капитални жалб қилиш имкониятини белгилайди.

Агар Лондон фонд биржаси ва, масалан, Нью-Йорк фонд биржаси ўртасида танлов бўлса, биринчисига кўпроқ устунлик берилади. Уларнинг ҳар бирининг ижобий ва салбий томонлари бор", — деди Евгений Можейко.

Лондон биржаси Европанинг энг йирик ва энг қадимги биржаларидан бири, шунингдек, халқаро биржалардан биридир.


Ва агар акцияларини Америка фонд биржасида жойлаштиришни танлаган компания эртаси куни компаниянинг фаолияти Америка қимматли қоғозлар комиссияси томонидан назорат қилинишига тайёр бўлиши керак бўлса, Лондонда жойлаштириш шароитлари бироз енгилроқ.

Келишувнинг муваффақияти нимада

Евгений Можейко`нинг сўзларига кўра, Freedom Broker Ўзбекистонда тўрт йилдан бери фаолият юритиб келмоқда. Ва жамоа 2018 йилдан бошлаб Қўқон механика заводи SPO`си, хусусий қурилиш компаниясининг биринчи индексланган облигациялари ҳамда «Кварц» ва «Узметкомбинат» акцияларининг бирламчи оммавий жойлаштирилиши орқали ушбу даврда ўз малакаси ва профессионаллигини исботлади.

«Битимдан битимгача жойлаштириш ҳажми геометрик прогрессия тарзида ўсди. Шундай қилиб, «Узметкомбинат» акциялари 5 млн доллар ҳажмида жойлаштирилди, талаб тўққиз баравар кўпроқ бўлди. Яъни, мижозлар деярли 45 млн долларга ариза беришган.

Шу билан бирга, баъзи қийинчиликлар ҳам мавжуд. Дунёдаги геосиёсий вазият туфайли Россия бозори катта зарар кўрмоқда, Америка бозорида ҳам ўзгаришлар кузатилмоқда. Уларнинг кичик оқибатлари Ўзбекистонда ҳам кузатилмоқда. Масалан, «кўк фишкалар» деб аталувчи аксарият компанияларнинг акциялари Ўзбекистон фонд биржасида анча паст нархда сотилмоқда.

Биз маҳаллий бозорни рағбатлантириш учун қўлимиздан келганини қилмоқдамиз. Шу сабабли жорий йилнинг май ойида биз инвесторлар орасида танлов ўтказдик. Шу тариқа биз биржадаги фаолликни рағбатлантиришга ҳаракат қилидик", — дейди Евгений Можейко.

Жараён қайси босқичда

IPO икки босқичда бўлиб ўтади — 2022 йил охиригача Тошкент фонд биржасида ва 2023 йилда халқаро биржада жойлаштириш. Шартнома имзолангач, Freedom Broker мутахассислари «йўл харитасини» ишлаб чиқди. Ҳозирда UzAvto компаниясини баҳолаш ишлари олиб борилмоқда. Кейинчалик битта акциянинг нархи аниқланади.


Битимнинг ўзи 2022 йил охиригача тугатилиши режалаштирилган. Евгений Можейко таъкидлаганидек, «йўл харитаси» доирасида август ойининг ўрталарида эмиссия проспектини рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этиш, ҳужжат эса сентябрь ўрталаригача тайёрланиши режалаштирилган. Ва агар бутун имзолаш кампанияси икки ой ичида амалга оширилса, демак, битим декабрь ойида ёпилади. Freedom Broker буюртмалар китобини яратади, аукцион ўтказади ва қанча акциялар сотилганини аниқлайди.

Бундан ташқари, кўплаб институционал ва индивидуал инвесторларни таклиф қилиш режалаштирилган.

2022 йил охиригача режалар

Асосий вектор ва саъй-ҳаракатларнинг катта қисми UzAuto Motors билан ишни муваффақиятли амалга оширишга қаратилган. Шу билан бирга, Freedom Broker мутахассислари бошқа тендерларда ва бўлажак IPO`ларда иштирок этиш учун ариза беришда давом этмоқда.

Масалан, яқинда ОКМК акцияларини оммавий жойлаштириш бўйича тендер эълон қилинди. У ерга Freedom Broker ҳам ўз тижорий таклифини юборди ва натижалар эълон қилинишини кутмоқда.

«Молия вазирлиги томонидан тақдим этилган «йўл харитаси» доирасида яқин вақт ичида яна 15 та энг йирик давлат компаниялари IPO учун жойлаштирилиши ҳақида эълон қилинади. Биз ҳар бир жойлаштиришда иштирок этиш ниятидамиз.

ОКМКдан кейин давлат банклари, Ўзбекистон авиакомпаниялари, НКМК ва бошқа компанияларни ҳам IPO`га чиқаришрежалаштирилган", — деди Евгений Можейко.

Реклама ҳуқуқлари асосида.