Президент 7 июль куни «Автотранспорт воситаларини бошқаришда ва йўналишсиз такси фаолиятини амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратиш тўғрисида»ги қарорни имзолади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Қарорга кўра, 2022 йил 1 сентябрдан автотранспортни бошқариш учун ишончномаларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали (my.gov.uz) электрон расмийлаштириш йўлга қўйилади.
Электрон ишончнома учун давлат божи ишончномани нотариал тасдиқлаш учун белгиланган давлат божига (БҲМнинг 3 баравари — 900 минг сўмга) нисбатан қуйидаги фоизларда ундирилади:
- бир ойгача бўлган муддатга — 10 фоиз (90 минг сўм);
- олти ойгача бўлган муддатга — 50 фоиз (450 минг сўм);
- уч йилгача бўлган муддатга — 100 фоиз (900 минг сўм).
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
Электрон ишончномани нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди ва у ЙПХ ходимлари томонидан электрон текширилади.