Марказий банк 6 июлдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди. Унга кўра,

1 АҚШ доллари 23,45 сўмга қимматлаб, 10 860,14 сўм этиб белгиланди;

1 евро 132,98 сўмга пасайди ва 11 182,69 сўмга тенг бўлди;

1 рубль 10,70 сўмга арзонлаб, 185,88 сўмга тенг бўлди.

Қайд этиш лозимки, рубль ўзининг июнь ойи бошидан буён энг пастки кўрсаткичига тушиб кетди. Маълумот учун, рублнинг 10 июнь кунги (бир ой олдин) расмий курси 188,80 сўм этиб белгиланган эди.