Тошкент вилоятининг Қибрай ва Юқоричирчиқ туманларида Бош прокуратура, ДХХ ва ИИБ ходимлари ўқишга киритиш билан боғлиқ ҳолатларни аниқлади.

Чирчиқ шаҳридаги ҳолатда Олимпия захиралари коллежи ўқитувчиси Ж.Б. ва Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети талабаси Э.А. бошқа бир фуқарони ушбу университетга танишлари орқали ўқишга киритиб қўйишига ишонтирган. Бунинг эвазига 4500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушди, дейилади хабарда.

Юқоричирчиқ туманида ҳам Жисмоний тарбия ва спорт университетига танишлар ёрдамида ўқишга киритиб қўйишга уриниш ҳолати кузатилди. Унда гумондор бошқа бир фуқародан 4500 долларни олган вақтида ушланди.

Иккала ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.