Марказий банк 6 июндан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди. Унга кўра,

1 АҚШ доллари 17,39 сўмга қимматлаб, 11 012,06 сўм этиб белгиланди;

1 евро 82,46 сўмга ўсди ва 11 834,66 сўмга тенг бўлди;

1 рубль 0,87 сўмга арзонлаб, 177,83 сўмгача пасайди.

31 май куни долларнинг расмий курси март ойидан бери биринчи маротаба 11 минг сўмдан арзонлаган эди.