«Газета.uz» пазандачилик саҳифаси бўлмиш Zira.uz билан биргаликда гулкарамдан тайёрланадиган таомлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Қовурилган гулкарам


Бу гулкарамни оддий ва мазали қилиб қовуриш усули. Бу жуда фойдали сабзавот бўлиб, ундан ҳар куни таом тайёрлаб, яқинларимизни сийлашимиз мумкин.

Газ печида пиширилган гулкарам


Усти пишлоқли, хушбўй гулкарам гарнир ёки овқатдан кейинги тановвул учун жуда мос келади. Қовурилганидан фарқли ўлароқ, ушбу рецепт бўйича гулкарам ёғсиз бўлади, аммо таъми жуда мазали — усти қарсилдоқ, ичи эса юмшоқ бўлиб пишади.

Пишлоқли клярда пиширилган гулкарам


Пишлоқ ва сухарили клярда пиширилган гулкарам — оддий ва тезпишар, бундай егулик ҳар қандай таомга ажойиб қўшимча бўла олиши шубҳасиздир.

Товуқ гўшти ва гулкарамдан тайёрланган котлетлар


Гулкарам ва товуқ гўштидан тайёрланган котлетлар бир-бирини тўлдириб, майин ва мазали бўлиб пишади. Бундай котлетлар парҳезбоп саналиб, семиришга ҳам йўл қўймайди.

Гулкарамли крем-шўрва


Гулкарамдан пиширилиб, қаймоқ билан бойитилган крем-шўрвамиз жуда тез ва осон тайёрланилади, шу билан бирга унинг таъми ва ҳидининг ўзига тортадиган хусусиятлари сизни бефарқ қолдирмайди. Бундан ташқари гулкарамли шўрвалар жуда фойдали ҳисобланади.

Янги картошка ва гулкарамдан таом


Янги картошка ва янги гулкарамдан кўра мазали нима бўлиши мумкин? Албатта улар биргаликда пиширилган таом. Агар сиз кўпроқ сабзавот истеъмол қилишни истасангиз, бу сиз учун ўз-ўзидан идеал таом, шунингдек гўшт ва товуқ гўшти учун яхши гарнир.

Янада кўпроқ рецептлар — Zira.uz сайтида.

Facebook: fb.com/zirauz
Instagram: @zirauz
Telegram (ўзбек тилида): t.me/zirauzuz
Telegram (рус тилида): t.me/zirauz
Telegram чат-гуруҳ: t.me/zirauz_chat
Таҳририят телефон рақами: (+99878) 148−15−55
Telegram: (+99899) 837−15−15.