Фото: Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги
Чирчиқ шаҳридаги бинолар ёши интерактив харитада акс эттирилди
Фото: Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги
Чирчиқ шаҳридаги бинолар ёши интерактив харитада акс эттирилди
1 май куни Чирчиқ шаҳри ўзининг туғилган кунини нишонлайди. Бу йил шаҳар 87 ёшга тўлади. Ушбу сана муносабати билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги Рақамли ривожланиш департаменти Чирчиқдаги бинолар ёши акс эттирилган интерактив харитани тузди. Картограф Жонибек Қутлимратов хаританинг тузилиши жараёни ва Тошкент вилоятидаги энг муҳим шаҳарлардан бирига асос солиниши тарихи ҳақида сўзлаб беради.
Чирчиқ ҳақида нималарни биласиз? Ушбу шаҳар сизга кўп сонли заводлар, электростанциялар, Чорвоққа олиб борувчи йўл ва, албатта, Чирчиқ деб аталадиган дарё билан боғлиқ таассуротларни эслатса керак. Ушбу инфратузилма яратилиши ортида одамларнинг кўп йиллик меҳнати ётади.
2022 йилда Чирчиқ ўзининг 87 йиллигини нишонлайди. Ушбу сана муносабати билан Тошкент шаҳар ҳокимияти ҳузуридаги Рақамли ривожланиш департаменти Чирчиқдаги бинолар ёши акс эттирилган ноёб харитани тузди. Харитадаги ҳар бир ранг шаҳарнинг алоҳида тарихий даврини билдиради.
Чирчиқ ҳақидаги илк қайдлар
Чирчиқнинг тарихини шаҳарнинг ўзи ҳали мавжуд бўлмаган йиллардан бошлаб кузатиш мумкин. 1867 йилда Туркистон генерал-губернаторлиги ташкил топиши билан, Бўзсув дарёсига рус кўчманчилари интила бошлаган. Улар дарё бўйида жойлашиб, Троицкое қишлоғини яратган. Қишлоқнинг ўз мактаби бўлиб, унга Тошкентлик бир шахс ҳомийлик қилган, бу мактабнинг ўқитувчиси — Белоцерковский эса қишлоқ фельдшери ва котиби ҳам бўлган.

1890 йилларда қишлоқ аҳолиси черков қуриш ҳақида ўйлашни бошлайди, чунки бу вақт давомида улар ҳатто руҳонийсиз яшадилар. Троицкое қишлоғидаги Георгиевский черкови ҳақидаги биринчи эслатма 1895 йилга тўғри келади. Маҳаллий аҳоли черковни ўзлари қуришади. 1897 йилда қишлоқ аҳолиси қурилиш ишларини якунлайди ва янги черков руҳонийлар Евстафий Любимский ва Константин Стоберский иштирокида расман очилади.
Манба: mytashkent.uz
Қишлоқ Бўзсув канали бўйида вужудга келганлиги сабабли, харитада ушбу даврни белгилашда Чирчиқ дарёси сувларининг сояси бўлган мовий (феруза) ранг асосий рангга айланган. 1895 ва 1935 йиллар оралиғида қурилган бинолар ушбу рангда берилган.
Қишлоқ Бўзсув канали бўйида вужудга келганлиги сабабли, харитада ушбу даврни белгилашда Чирчиқ дарёси сувларининг сояси бўлган мовий (феруза) ранг асосий рангга айланган. 1895 ва 1935 йиллар оралиғида қурилган бинолар ушбу рангда берилган.
Шаҳарнинг электрификацияси
«Чирчиқ» сўзи ўзбек тилида «қутурган» деган маънони билдиради – Чирчиқ дарёси айнан шунақа қудратли ва бўйсунмас ҳисобланади. Одамлар дарёда гидроэлектростанциялар тармоғини қуриш орқали унинг ушбу хусусиятларини ўз манфаатларига йўналтирдилар.

Бу ғоя илк бор 1923 йилда, дарёга ГОЭЛРО (Россияни электрификациялаш бўйича давлат комиссияси) академики Иван Александров бошчилигидаги экспедиция жўнатилганидан сўнг пайдо бўлади. Унинг олдига давлат мақсади — Чирчиқ дарёсининг сув ресурсларини ўрганиб чиқиш вазифаси қўйилади.
реклама
реклама
Ўшанда россиялик тадқиқотчилар Чирчиқ дарёсининг қандай улкан салоҳиятга эга эканлигини англаб етишган. Шу қадар кучлики, унда битта эмас, балки электростанциялар каскадини қуриш мумкин эди. Шунда савол туғилади, шунча энергияни қаерга йўналтириш мумкин? Бу саволга жавобни муҳандис-электротехник Константин Дреннов топади — у минерал ўғитларни ишлаб чиқарувчи завод қуришни таклиф қилади.

Орадан кўп ўтмай, унинг таклифи қабул қилинади ва 1932 йил 28 апрелда Совет Иттифоқи томонидан икки поғонали гидроэлектростанция ва минерал ўғитлар: аммиакли селитра ишлаб чиқарувчи заводни қуриш, ва бу ишларни амалга ошириш учун «Чирчиққурилиш» Давлат бошқармасини ташкил этиш режаси тасдиқланади.

1923 йилнинг май ойига келиб асосий қурилиш объектлари белгиланади: бир нечта ГЭС, каналлар ва комбинат. Манба: mytashkent.uz

Чирчиқ учун режалар ниҳоятда улкан эди — биргина ГЭС-1 нинг қуввати Ўзбекистондаги барча бошқа электростанцияларнинг қувватидан 3 баробар каттароқ эди. Шу билан бирга, Днепр ва Кузнецкга қараганда Чирчиқда қуриш мураккаброқ эди. Биринчидан, ишлар ҳажми анча катта, иккинчидан, Чирчиқ қурилиш материаллари, механизмлар ва малакали ходимлар билан таъминлаш марказларидан анча олисда жойлашган эди.
реклама
реклама
Лойиҳани «Чирчиққурилиш»нинг раҳбари Дав Розит бошқарган. Жамоанинг бирламчи вазифалари сирасига шоссе ва темир йўлларни қуриш, 8000 ишчи учун уй-жой қуриш, ғишт заводи, ёғочга ишлов бериш ва қамишни қайта ишлаш заводларини ишга тушириш, автотаъмирлаш устахоналарини очиш, омборхоналар қуриш ва одамларни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш эди.

Чирчиқдаги қурилиш биринчи кунларданоқ умумхалқ мақомига эга бўлди — бу ерга бутун мамлакатдан ишчилар кела бошлайди. Чехиялик ёзувчи Юлиус Фучик бу ҳақда шундай деб ёзган:
«Бутун дунёда “Днепрострой” сўзи баралла янграганидек, “Чирчиқстрой” ҳам тез орада янграйди. Чунки Чирчиқда Ўрта Осиёнинг ҳақиқий Днепростройи қад ростламоқда».
«Чирчиққурилиш» қурувчилари. Манба: mytashkent.uz
Чирчиққа келган биринчи қурувчилар кўп қийинчиликларни бошидан ўтказган: совуқ эрта тушгани ва тупроқ нам бўлишига қарамай, кўпчилик кўчада — очиқ осмон остида, омади борлари эса — чодирларда яшаган. Каравот ва сўрилар етишмас, ерда ётишар эди. Кўпчилик безгак билан касалланган.

Турар-жой баракларини қуриш учун «Чирчиқурилиш» раҳбарияти маҳаллий аҳолидан 300 дона терак ёғочини сотиб олган. Шунда уларни бошқа қирғоққа етказиб бериш масаласи кўтарилади. Бу ҳақда у ерда ишлаган ишчилардан бири, Ҳаким Шарипов шундай ҳикоя қилади:
«Сумбат Карапетянц бу ишни бажаришга киришди. У шимининг камарига симни боғлаб, суза бошлади, аммо кучли оқим уни жарликка ва улкан харсанглар томонга оқизиб кетди. Сумбатни орқага тортиб бўлмасди, тошлар халал берарди. Бахтига, камар узилиб кетди ва йигит қирғоққа чиқиб олди. Ундан кейин нариги қирғоққа арқон тортишга мен киришдим. Учинчи ноябрь куни бўлса-да, ҳаво совуқ, шамол эсар эди. Нариги қирғоққа катта қийинчилик билан, базўр тирик ва музлаб қолган ҳолда етиб олдим. Тиббиёт ҳамшираси қонталаш бўлиб қолган оёқларимга ғоз мойини суртди ва бу орада ўртоқларим у қирғоққа ёғоч ўтказиш ишларини йўлга қўйиб олишди».
Умумий хатти-ҳаракатлар натижасида 2 йилда магистрал ва ички қурилиш йўллари барпо этилди, электр токини узатиш линиялари тортилди, ғишт заводи ва ёғочни қайта ишлаш заводи ва 8 та ишчи шаҳарчалари қурилди.

Манба: mytashkent.uz

Чирчиқда урушгача бўлган давр анча самарали бўлди — йил сайин қурилиш суръати ортиб борарди, янги ГЭС ва заводлар барпо этилди. Ушбу давр электрификация, янги ҳаётнинг вужудга келиши, янги шаҳарнинг яратилиши мақоми остида ўтди. Шу сабабли, 1935 йилдан 1942 йилгача бўлган давр Рақамли ривожланиш департаментининг бинолар ёшини кўрсатувчи харитасида электр токи шарафига — электрик ранги (мовий-кўк) билан белгиланган.
Чирчиқда урушгача бўлган давр анча самарали бўлди — йил сайин қурилиш суръати ортиб борарди, янги ГЭС ва заводлар барпо этилди. Ушбу давр электрификация, янги ҳаётнинг вужудга келиши, янги шаҳарнинг яратилиши мақоми остида ўтди. Шу сабабли, 1935 йилдан 1942 йилгача бўлган давр Рақамли ривожланиш департаментининг бинолар ёшини кўрсатувчи харитасида электр токи шарафига — электрик ранги (мовий-кўк) билан белгиланган.
Уруш даври
Улуғ Ватан уруши бошлангач, кўп бошқа шаҳарлар қатори Чирчиқ шаҳри ҳам уруш даврига мослаша бошлади. «Чирчиққурилиш» ҳудудида Ростовдан эвакуация қилинган ускуналар ўрнатилди ва уларда фугас бомбалари ишлаб чиқарила бошланди. Иш икки сменада, очиқ осмон остида суткалаб давом этар эди.

1942 йил 16 июлда Сталин номидаги қишлоқ хўжалиги машиналари заводининг 2-филиали («Ростсельмаш»)нинг номи «Чирчиқ қишлоқ хўжалиги машиналари заводи» деб ўзгартирилди, ҳозирги пайтда у «Чирчиққишлоқмаш» деб аталади.
реклама
реклама
Ўша йили бўлажак Чирчиқ трансформатор заводи ҳам пайдо бўлди — «Чирчиққурилиш» устахоналари ҳудудига Ленинграднинг «Электропульт» заводи ускуналари олиб келинди.

Янги ускуналар олиб келиниши ва янгидан-янги заводларнинг очилиши туфайли амалдаги ГЭСларнинг қуввати етарли эмаслиги аён бўлиб қолди. Натижада янги гидростанция қурилиши бошланди, уни максимал қисқа муддатда ишга тушириш керак эди. «Чирчиққурилиш» муҳандисларининг жонбозлиги туфайли бор-йўғи 14 ойда 10,5 мегаватт қувватга эга Оққовоқ ГЭСи қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Ушбу ГЭС Товоқсой ва Оқтепа ГЭСларидан кейин уруш даврида Ўзбекистонда ишга туширилган учинчи гидроэлектростанция бўлди.
Харитамизда ушбу давр ва урушдан кейинги қисқа давр (1942 йилдан 1956 йилгача) келгусида Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги машинасозлигини ривожлантиришда асос бўлиб хизмат қилган «Чирчиққишлоқмаш» шарафига буғдой ранги — тилла ранг билан белгиланган.
Харитамизда ушбу давр ва урушдан кейинги қисқа давр (1942 йилдан 1956 йилгача) келгусида Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги машинасозлигини ривожлантиришда асос бўлиб хизмат қилган «Чирчиққишлоқмаш» шарафига буғдой ранги — тилла ранг билан белгиланган.
1950-1991-йиллар, Кимёгарлар маданият саройи ва «Композит»
Урушдан сўнг Чирчиқда янги корхона ва майдонлар қуриладиган давр келди. Масалан, 1956 йилда ЎзКТЖМ заводи — Ўзбекистон қийин эрийдиган ва ўтга чидамли материаллар комбинати қурилиб, у ерда вольфрам ва молибден маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.
Ушбу завод шарафига биз харитамиздаги 1956 йилдан 1958 йилгача бўлган қисқа даврни оддий чўғланма лампанинг вольфрам толаларининг ёруғлик ранги — тўқ сариқ ранг билан белгиладик.
Ушбу завод шарафига биз харитамиздаги 1956 йилдан 1958 йилгача бўлган қисқа даврни оддий чўғланма лампанинг вольфрам толаларининг ёруғлик ранги — тўқ сариқ ранг билан белгиладик.
Вақт ўтиши билан бутун шаҳар Тошкент-Чирчиқ-Ғазалкент магистрал йўли бўйлаб чўзилди, шаҳарнинг янги маркази эса кинотеатр, турар-жойлар ва вақт ўтиши билан ўзгариб борган ҳайкаллардан ташкил топди.

1935 йил 15 сентябрь куни Чирчиққурилиш бекатига Тошкентдан биринчи поезд етиб келди.

Манба: mytashkent.uz

Марказий майдондан узоқ бўлмаган жойда — асосий майдондан Зах канали билан ажратилган яна бир майдон пайдо бўлди. Чирчиқ шаҳридаги Кимёгарлар маданият саройи биноси айнан шу ерда жойлашган.
Унинг олд қисми – жигар ранг-қизилга бўялган бўлиб, 1958 йилдан 1961 йилгача қурилган бинолар харитамизда шу рангда акс эттирилган.
Унинг олд қисми – жигар ранг-қизилга бўялган бўлиб, 1958 йилдан 1961 йилгача қурилган бинолар харитамизда шу рангда акс эттирилган.
Харитамиздаги навбатдаги давр (1962-1972 йиллар) номи юқорида тилга олинган Чирчиқ трансформатор заводи шарафига, ўраш учун асосан мисдан фойдаланилгани учун мис ранги билан белгиланган.
Харитамиздаги навбатдаги давр (1962-1972 йиллар) номи юқорида тилга олинган Чирчиқ трансформатор заводи шарафига, ўраш учун асосан мисдан фойдаланилгани учун мис ранги билан белгиланган.
Уруш даври ҳам унутилгани йўқ. Чирчиқ тарихи бошланган Троицкое қишлоғидан келадиган йўлда 1972 йил 8 майда Улуғ Ватан уруши қурбонларига бағишланган «Турналар» бронза ҳайкали очилди.
реклама
реклама
«Турналар» тарихи ҳаётнинг ўзи ёзган сценарийни эслатади: ёдгорлик муаллифи Ўзбекистонда хизмат кўрсатган меъмор Серго Сутягин Ўзбекистонга илк болалик даврида, бутун оиласи билан урушдан қочиб, Самарқандга кўчиб ўтганда келиб қолган. Унинг отаси фронтда жанг қилиб, уч марта концлагерлардан қочиб, ўқ еб юрган пайтларда кичик Серго Ўзбекистонга ва унинг меъморчилигига меҳр қўйди. Ўзига меъмор бўламан деб сўз берди. Сўзининг устидан чиқди.

2010 йилда Серго Сутягин «Газета.uz»га берган интервьюсида шундай деган эди:
«Мен бу ёдгорликни ер юзида тинчлик рамзи бўлган лайлаклар шаклида тасаввур қилган эдим. 1966 йилда Чирчиқдаги ҳайкалга танлов эълон қилинди. Мен дарҳол бу мавзу меники эканлигини англадим. Осмонда парвоз қилаётган лайлакларни тасвирламоқи бўлдим. Уйқусиз тунларда буни қандай амалга ошириш ҳақида ўйлар эдим. Бу муҳандислик, архитектура, қурилиш нуқтаи назаридан мураккаб вазифа бўлди. Аммо биз буни уддаладик».
Ҳаммаси ҳал қилинганидан сўнг, фақат ҳайкалга мос келадиган сўзларни топиш қолди. Серго Сутягин узоқ вақт ёзувни қидирди, эски қўшиқларни эшитарди, ўзи ҳам нимадир ёзар эди. Ва бир куни унга Марк Бернеснинг «Турналар» қўшиғи пластинкасини олиб келишди. 1972 йилдан 1981 йилгача бўлган даврни «Турналар» ҳайкали шарафига бронза ранги билан белгиладик.
Ҳаммаси ҳал қилинганидан сўнг, фақат ҳайкалга мос келадиган сўзларни топиш қолди. Серго Сутягин узоқ вақт ёзувни қидирди, эски қўшиқларни эшитарди, ўзи ҳам нимадир ёзар эди. Ва бир куни унга Марк Бернеснинг «Турналар» қўшиғи пластинкасини олиб келишди. 1972 йилдан 1981 йилгача бўлган даврни «Турналар» ҳайкали шарафига бронза ранги билан белгиладик.

Манба: mytashkent.uz

Харитамиздаги навбатдаги муҳим иншоот «Композит» тажриба-экспериментал заводи бўлди, бу корхона космик конструкциялар учун углепластик деталлар ва узелларни ишлаб чиқариш билан шуғулланган.
Айнан шу завод харитамизга берган янги ранг — бинафша-фазовий ранг билан биз 1981 йилдан 1991 йилгача бўлган даврни белгиладик.
Айнан шу завод харитамизга берган янги ранг — бинафша-фазовий ранг билан биз 1981 йилдан 1991 йилгача бўлган даврни белгиладик.
Бу ўринда кўп йиллардан буён шаҳар ҳаётида муҳим ўрин тутадиган завод ҳақида алоҳида тўхталиб ўтиш керак. Бугун у Maxam-Chirchiq деб аталади, 2007 йилдан бошлаб заводнинг катта қисми Испаниянинг Maxam компаниясига тегишли. Завод 40 дан ортиқ турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаради ва уларни Украинага, Қозоғистонга, БААга, Австралияга, Эронга, Туркияга ва бошқа давлатларга экспорт қилади.

Заводни қуриш қарори 1932 йилда қабул қилинган. У ишга туширилганида Чирчиқ Электрокимёкомбинати деб аталар эди. У Марказий Осиёда азот ўғитларини ишлаб чиқариш бўйича илк корхона бўлган. 1940 йилларга келиб, Ўзбекистонда кимё саноатининг илғор корхоналаридан бири бўлди. 1970 йилга келиб, номи «Электрохимпром» деб ўзгартирилди.

2000-йилларнинг бошида завод харажатларни оқламай қолди ва ёпилиш арафасида турар эди – уни европалик инвесторлар сақлаб қолди. Испаниянинг Maxam компанияси ҳозирда Кимёгарлар маданият саройига ҳам масъулдирлар.

«Электрохимпром» ишлаб чиқариш бирлашмаси. Манба: visualrian.ru

Мустақил Ўзбекистон
Мустақилликка эришилгач, Чирчиқ ривожланишда давом этди – шаҳарда 2000 дан зиёд янги иншоотлар барпо этилди: кўпквартирали уйлар, савдо иншоотлари ва кўнгилочар объектлар.
Мустақиллик даврлари харитамизда Ўзбекистон байроғининг ранглари:
ҳаво ранг ва яшил ранглар билан белгланган.

Лойиҳа муаллифлари — харита устида олиб борилган ишлар ҳақида (ўқиш)
Харитани тузиш устида ишлаган Рақамли ривожланиш департаменти жамоаси

Менинг исмим Қутлимратов Жонибек, мен чирчиқлик картографман. Ҳар доим шаҳримнинг янада гўзал бўлишини истар эдим. Бир неча йил аввал мен Чирчиқ бўйлаб ҳаракатланиш қулай бўлиши учун Чирчиқ шаҳри кўчаларини Яндекс хариталарига киритиш билан шуғулланганман.

Мени AgeTashkent лойиҳасига жалб қилишганда Чирчиқнинг ҳам шундай харитаси бўлиши мумкинлиги ҳақида ўйладим. Age Tashkent лойиҳасининг арт-директори ва Тошкент ҳокимининг ахборот технологияларини ривожлантириш бўйича ўринбосари Алексей Хен билан маслаҳатлашиб, биз Age Chirchik ни яратишга қарор қилдик.

«Мен Жонибекнинг ташаббусини хайрихоҳлик билан қабул қилдим — амалда барчамиз учун фойдали ва қизиқарли бўлган Age Tashkent лойиҳасини кенгайтиришни истар эдик, — дейди Алексей. — Айни пайтда у шаҳар аҳолиси учун ҳам қизиқарли бўлди: биз билан мулоқотга чиқиб, қидирув функциясини қўшишни сўрашди, лойиҳани янада яхшилаш йўлларини кўрсатишди».

Алексей кейинчалик Рақамли ривожланиш департаменти мутахассислари жамоасини сафарбар қилиб, Age Tashkent лойиҳасига Чирчиқни жорий этиш ишларини бошлаб берди.

Жалб қилинган мутахассислар орасида front-end яратувчи Марат Аюпов ҳам бор.

«Дастлаб биз Чирчиқнинг ёшига оид харитани ишлаб чиқишни режалаштирмаганмиз. Биз Age Tashkent лойиҳасини тайёр ҳолга келтирган эдик ва лойиҳани бошқа шаҳарларга ҳам кенгайтириш ғояси туғилгач, кодни қайта ёзиш учун бош қотиришга тўғри келди», — дейди у.

Кодни мослаштиришга 10 кунча вақт кетди. Натижада у Age Tashkent лойиҳасига кенгайтириш имкониятини киритди.

«Энди биз унга янги локацияларни киритишимиз мумкин, ва эҳтимол, Чирчиқдан кейин Ўзбекистоннинг бошқа тарихий ва қизиқарли жойларини ҳам ўрганишга киришамиз», — дея таъкидлайди Марат Аюпов.

Сайт компьютерда ҳам, мобил телефонларда ҳам, ноутбукларда ҳам ишлайди.

Фойдаланувчилар йиллар шкаласига кириб, харитадан ўзларини қизиқтирган даврни топишлари мумкин. Биноларнинг қачон қурилганлигини аниқлаш учун координаталар ёки манзиллар бўйича қидириш мумкин.

Марат Аюпов Чирчиқнинг тарихий ва маданий меросига алоҳида эътибор қаратган. Харитада уларни ажратиб кўрсатиш учун у харитага пинларни киритган. Улар ҳар бир объектни кўрсатиб, клик орқали объект тарихи ҳақида қўшимча маълумот беради. Бундан ташқари, курсорни чап томондаги пастки бурчакдаги вақт шкаласига тўғирланса, сайт ҳар бир рангнинг маъносини айтиб беради ва нима учун айнан шу ранг танланганлигини изоҳлайди.

Ҳар бир уй ва тарихий объект ҳақидаги маълумотларни геофазовий маълумотларни қайта ишлаш бўйича бош менежер Лазизбек Тошқулов тўплаган. У ўз ишини Чирчиқнинг меъморий объектларини ўрганишдан бошлаган.

«Чирчиқда меъморий ва тарихий объектлар сони мен ўйлаганимдан кўп экан», — дейди у.

Одатда одамларга Чирчиқ ҳақида айтиб берганимда, улар кўпинча «қайси Чирчиқ?» деб сўрашади. Ҳар гал бу шаҳар ўз тарихига эга эканлигини тушунтираман, у ҳақида кўп нарсаларни айтиб бериш мумкин. Мен бу шаҳарни яхши кўраман, бошқалар ҳам уни ёқтириб қолишини истайман, чунки Чирчиқ ҳақиқатан ҳам бунга лойиқдир.

Раҳбаримиз Алексей Хен ҳам ушбу фикрга қўшилади.

«Чирчиқ гўзал шаҳар, аҳолиси жуда ҳамжиҳат ва ишонамизки, бундай интерфаол хариталар ҳар бир чирчиқлик учун муҳим. Айни пайтда, келажакда Ўзбекистоннинг Самарқанд, Бухоро, Хива ва бошқа тарихий шаҳарлари маъмурияти билан бирга лойиҳани кенгайтиришни давом эттириш мақсадга мувофиқ бўлар эди».

Матнга бўлган барча ҳуқуқлар Тошкент шаҳри ҳокимлиги Рақамли ривожланиш департаментига тегишли. «Газета.uz» интернет-нашри сайтида эълон қилинган материаллардан фойдаланиш шартлари билан қуйидаги ҳаволада танишишингиз мумкин.


Қизиқарли нарсаларни биласизми? У ҳақида бошқаларга айтиб бермоқчимисиз? Ўз ҳикоянгизни sp@gazeta.uz электрон манзилига юборинг.

Изоҳ

Жунатиш Чиқиб кетиш Бекор қилиш Муаллиф: 6000 та белги қолди.
"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг