Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашинув курслари 11 январдан кучга киради.

  • 1 АҚШ доллари 3,81 сўмга кўтарилди ва 10 840,02 сўмни ташкил этмоқда;
  • 1 Евро 32,53 сўмга пасайди ва 12 278,49 сўм деб баҳоланди;
  • 1 Рубль 1,55 сўмга кўтарилди ва 144,65 сўмга тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 18,16 сўмга кўтарилиб, 10 836,21 сўмни ташкил қилганди.