Ўзбекистон миллий терма жамоаси 21 январь куни Япония билан ўртоқлик учрашувини ўтказиши режалаштирилган эди. Ўзбекистон футбол ассотсацияси берган хабарга кўра, Япония футбол ассоциацияси мазкур учрашувни бекор қилди.

Маълум бўлишича айни кунларда Япониядаги карантин чоралари кучайтирилаётгани сабабли ҳукумат ўйинларни бекор қилишни тавсия қилган.

«Айни вақтда ЎФА мутахассислари ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар штаби ушбу санада бошқа рақиб билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш борасида иш олиб бормоқда, — дейилади хабарда.

Маълумот учун, ўйин Токиодаги «Саитама» стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилганди.