2021−2024 йилларда Финляндия Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистонда қонун устуворлиги, барқарор иқтисодий ривожланиш ва табиий ресурсларни бошқаришни такомиллаштириш бўйича лойиҳаларни қўллаб-қувватлайди, деб хабар берди «Дунё» АА.

Финляндия Ташқи ишлар вазирлигининг мамлакат стратегиясида режалаштирилган ёрдамнинг умумий миқдори тахминан 28 млн долларни ташкил қилади.

Илгари Финляндиянинг Марказий Осиёдаги тараққиётни қўллаб-қувватлаш сиёсати бўйича устувор ҳамкорлари рўйхати Қирғизистон ва Тожикистон билан чегараланган эди, дейилади хабарда.