Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашинув курслари 15 ноябрдан кучга киради.

  • 1 АҚШ доллари 5,02 сўмга кўтарилди ва 10 737,06 сўмни ташкил этмоқда;
  • 1 Евро 15,72 сўмга кўтарилди ва 12 286,42 сўм деб баҳоланди;
  • 1 Рубль 2,08 сўмга кўтарилди ва 148,98 сўмга тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 16,74 сўмга кўтарилиб, 10 732,04 сўмни ташкил қилганди.