Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашинув курслари 8 ноябрдан кучга киради.

  • 1 АҚШ доллари 24,86 сўмга кўтарилди ва 10 705,26 сўмни ташкил этмоқда;
  • 1 Евро 16,94 сўмга кўтарилди ва 12 356,01 сўм деб баҳоланди;
  • 1 Рубль 0,23 сўмга кўтарилди ва 149,31 сўмга тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 14,66 сўмга пасайиб, 10 680,40 сўмни ташкил қилганди.