Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашинув курслари 2 ноябрдан кучга киради.

  • 1 АҚШ доллари 15,87 сўмга кўтарилди ва 10 690,08 сўмни ташкил этмоқда;
  • 1 Евро 74,51 сўмга пасайди ва 12 364,15 сўм деб баҳоланди;
  • 1 Рубль 0,31 сўмга пасайди ва 150,99 сўмга тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 8,79 сўмга пасайиб, 10 674,21 сўмни ташкил қилганди.