Марказий сайлов комиссияси президент сайловларининг дастлабки натижаларини эълон қилди.

Унга кўра, ЎзЛиДеП номзоди, амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев фоиз 80,1% овоз билан ғалаба қозонди. МСК уни президентлик сайловида ғалаба қозонганлигини эълон қилди.

Шунингдек, ХДП номзоди Мақсуда Ворисова 6,6%, «Миллий тикланиш» номзоди Алишер Қодиров 5,5%, Экопартия номзоди Нарзулло Обломуродов 4,1% ва «Адолат» номзоди Баҳром Абдуҳалимов 3,4% овоз олишди.

МСК раиси Зайниддин Низомхўжаев. Фото: МСК.

Сайловда овоз берганлар сони 16 млн 212 минг 343 нафарни ёки 80,4% фоизни ташкил этди.

Сайловлар халқаро стандартларга ва миллий қонунчиликка мос равишда ҳақиқий рақобат шароитида бўлиб ўтди, дея таъкидлади Зайниддин Низомхўжаев.

У сайлов санасини «қорли ва совуқ декабрдан» илиқ октябрга ўтказилганлиги тўғри қарор бўлганлигини таъкидлади.

Ижтимоий тармоқлардаги хабарларга кўра, ЎзЛиДеП вакиллари Шавкат Мирзиёевнинг ғалабасини нишонлаш учун Humo Arena саройида тайёргарлик кўришмоқда.

Маълумот учун, 2016 йилги сайловларда Шавкат Мирзиёев 88,61% сайловчиларнинг овозини олган эди.