14−20 октябрь кунлари сайловда муддатидан олдин овоз бериш мумкин бўлади. Бу ҳақда МСК ахборот хизмати хабар берди.

Сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.

Муддатидан олдин овоз бериш учун сайловчи сабабини кўрсатган ҳолда тегишли сайлов участкасига ариза билан мурожаат қилади.

Тўлдирилган сайлов бюллетени ёпиқ конвертда, тегишли УСКнинг сейфида сақланади.