18−19 сентябрь кунлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтган автомобиль йўлида «SKY CAMP» номли марафон ўтказилади.

Шу муносабат билан марафон кунлари соат 07:00 дан 11:00 га қадар туман ҳудудидан ўтган 4Р10 «Чорбоғ сув омбори халқа автомобиль йўли»нинг 0-километридан 13-километригача бўлган масофада ҳаракатланиш вақтинча чекланади, деб хабар берди ЙҲХББ.

Мазкур вақтда ҳайдовчиларга 4Р6 «Тошкент-Чирчиқ-Чимён» автомобиль йўлининг 54-километридан 96-километригача бўлган йўл орқали, яни Чимён қишлоғи орқали айланиб ўтиш тавсия этилади, таъкидлаб ўтди бошқарма.