Яқин кунларда Ўзбекистонга 1 млн 200 минг дозадан ортиқ Pfizer/BioNTech ва 600 минг дозадан ортиқ AstraZeneca вакциналари олиб келиниши кутилмоқда. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати хабар берди.
Ҳозирда мамлакатда 4 турдаги: ZF-UZ-VAC2001, AstraZeneca, «Sputnik V», Moderna вакциналаридан эмлаш жараёнларида фойдаланиб келинмоқда.
Pfizer/BioNTech вакцинаси ўзбекистонликлар эмланадиган 5-вакцина бўлади.
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
Маълумот учун, айни кунгача мамлакатда жами 15 млн 978 минг 140 доза вакцинадан фойдаланилди. Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 2 млн 710 минг 887 нафарни ташкил қилмоқда.