Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашинув курслари 4 майдан кучга киради:

  • 1 АҚШ доллари 50 тийинга арзонлади ва 10 522,50 сўмни ташкил этмоқда;
  • 1 Евро 47,96 сўмга арзонлади ва 12 680,66 сўм деб баҳоланди;
  • 1 Рубль 1,56 сўмга пасайди ва 138,88 сўмга тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин доллар курси 14 сўмга қимматлаб, жами 10 523 сўмни ташкил қилганди.