Ўзбекистонда 27 апрелдан бошлаб ўрта мактаб ўқитувчилари, мактабгача таълим муассасалари ходимлари ҳамда сурункали касаллиги бор фуқаролар ҳам вакцинация жараёнларига жалб қилинди, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати.

Шу куннинг ўзида:

  • 9343 нафар ўқитувчи,
  • 5298 нафар мактабгача таълим муассасалари ходимлари,
  • 2845 нафар сурункали касаллиги борлар корнавирусга қарши вакцина қабул қилган.

Илк кунда мактаб ўқитувчиларининг 22 фоизи AstraZeneca, 78 фоизи ZF-UZ-VAC2001 билан эмланган бўлса, мактабгача таълим муассасалари ходимларида бу кўрсаткич мос равишда 11 ва 89 фоизни, сурункали касаллиги борларда эса 23 ва 77 фоизни ташкил этган.

Маълумот учун, Ўзбекистонда шу пайтгача 65 ёш ва ундан катта фуқаролар ҳамда тиббиёт ходимлари эмланаётган эди.