Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги Мустақиллик ва Паркент кўчаларини туташтирувчи (эски Пушкин чорраҳаси) йўл автомобиллар ҳаракати учун очилди. Ушбу йўл 2015 йил августида ёпилиб, йўл устига майсазор экилган эди.

Йўлнинг ёпилиши Оҳангарон шоссесидан шаҳар марказига қараб ҳаракатланаётганлар учун катта ноқулайлиқлар туғдирган ва тирбандликларга сабаб бўлган эди.

Илк бор йўлни очиш тўғрисидаги режалар январь ойида эълон қилинган эди. Февраль ойи охирида президент ушбу йўлни қуриш ишларини тезлаштириш бўйича топшириқ берди.

Бу ерда пиёдалар йўлаги ва йўлдан ўтиш йўлаклари, автомобилларни тартибга солувчи светофор ва ёритиш чироқлари ўрнатилди.

Фото