Ака-ука Гупталар Жанубий Африка Республикасида (ЖАР) қонунларни бузишда айбланаётган ҳиндистонлик тадбиркорлар бўлиб, ҳозирда улар Тошкент шаҳрида, дея хабар бермоқда Zee Business. Улар 2018 йилда ЖАРни тарк этгач, орада бир нечта мамлакатларда бўлишди ва ҳозирда Ўзбекистонда бўлиб туришибди, дея ёзмоқда ҳинд нашри.

Ака-ука Гупталар ўзи ким?

Учта ака-ука Гупталар — Ажай, Атул ва Ражеш — 1993 йилда Африка мамлакатига кўчиб боришган. Оила компьютер технологиялари, конлар, оммавий ахборот воситалари, технологиялар ва муҳандислик компанияларини ўз ичига олган бизнес империясини яратди. ОАВ хабарларига кўра, ака-ука Гупталар «Африка миллий конгресси»нинг ҳукмрон партияси, хусусан Жейкоб Зума билан 2009 йили мамлакат президенти бўлишидан анча олдин яқин алоқаларни ўрнатган.

Уюшган жиноятчилик ва коррупцияни ўрганиш марказининг (OCCRP) маълумотларига кўра, ака-ука Гупталар қонунларни бузганликда, маблағларни ўзлаштириш ва коррупция орқали ҳукуматнинг фойдали тендерларида ғолиб чиқишда, қора танлиларга ёрдам бериш бўйича ҳукумат дастуридаги маблағларни ўзлаштирганликда, шунингдек, «ҳокимиятни эгаллаш»да (бу атама тизимли сиёсий коррупциянинг турини англатиб, унда хусусий манфаатлар ўз манфаатлари нуқтаи назаридан қарор қабул қилиш жараёнларига сезиларли таъсир кўрсатади) ва бошқа қонунбузарликларда айбланиб, ЖАР томонидан таъқиб қилинмоқда (New York Times ва BBC ҳам бу ҳақда ёзган).

Сўнгги ҳолат бўйича, ЖАРда давлатни эгаллаб олиш тўғрисидаги айбловларни текшириш учун махсус Суд комиссияси ташкил этилган.

Улар 2016 йилда мамлакатдан чиқиб кетгандан сўнг, Гупта оиласининг ЖАРдаги ҳисоб рақамлари ҳибсга олинган ва тергов ишлари бошланган. Маълумотларга кўра, прокуратура оиланинг собиқ президент Жейкоб Зума маъмуриятига ҳаддан ташқари таъсир кўрсатиши билан боғлиқ коррупция ҳолатлари туфайли йўқотилган 4 млрд доллардан кўпроқ маблағни қайтаришга ҳаракат қилмоқда.

2018 йил охирида New York Times ака-ука Гупталарнинг Дубайда «ихтиёрий сургунда» эканликлари ҳақида ёзган эди. 2019 йил октябрь ойида АҚШ Молия вазирлиги ЖАРнинг собиқ президенти Жейкоб Зума билан боғлиқ коррупция схемаларида иштирок этгани учун уларга қарши санкциялар жорий этди.

Ўзбекистондаги лойиҳаларни амалга ошираётган Жалан оиласи билан эҳтимолий алоқалар тўғрисидаги хабарлар

Business Television India (BTVI) телеканали 2019 йилда ака-ука Гупталар янги инвестиция майдонларини излаётгани ҳақида хабар берди. Режалаштирилган лойиҳалар орасида Ўзбекистонда катта университет ташкил этиш ҳам бор эди.

2019 йил июнь ойида Атул Гуптанинг ўғли Мурари Жаланнинг (ҳиндистонлик тадбиркор ва Agio Image Group раҳбари. Амалдаги корхоналар савдо ва дистрибуция, кўчмас мулк, қоғоз ишлаб чиқариш, соғлиқни сақлаш ва авиацияни ривожлантириш компаниялари БАА, Ҳиндистон, Россия ва Ўзбекистон бозорларини қамраб олган) жиянига уйланди. Оммавий ахборот воситалари ва ЖАРда жойлашган журналистик тадқиқот маркази — amaBhunhane хабарларига кўра, Жалан ва Гупта оилалари ўртасида баъзи компаниялар орқали алоқалар бўлиши мумкин.

Бироқ, Мурари Жалан вакилларининг Zee Business’га берган шарҳида унинг «Жанубий Африкадан келган ака-ука Гупталар билан алоқаси йўқ"лиги айтилган ва «Жаланни ва унинг бизнесини Гупталар оиласи билан боғлаш нотўғри» дея таъкидланган. «Шахсий муносабатлар тадбиркорлик фаолиятидан ажралиб туради», — дея таъкидланади шарҳда.

Шунингдек, ўтган йилнинг октябрь ойида, Жаланга яқин бўлган вакил, Forbes India’га «Жаланнинг акаси ва унинг оиласи ўртасидаги оилавий муносабатлар ва Жаланнинг тижорий фаолияти ўртасида ҳеч қандай алоқа йўқ» деб айтган.

Жалан билан бирга Jet Airways’ни қайта тиклаш ниятида бўлган Лондоннинг Kalrock Capital инвестиция жамғармаси ҳам Гупталар оиласидан ҳеч ким Жаланнинг бизнеси билан бевосита ёки билвосита алоқадор эмаслигини айтди.

Minerva World of Knowledge

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ҳиндистоннинг Minerva World of Knowledge хорижий қурилиш компанияси 2019 йил август ойида 500 млн долларлик инвестиция шартномасини имзолашди.

Ҳисоботда таъкидланишича, Тошкентда Minerva World of Knowledge билан музокаралар 4 ой давом этди.

Келишув яқин беш йил ичида Сергели туманида турар жой мажмуалари, университетлар ва ётоқхоналар, тиббиёт ва спорт иншоотлари, мактабгача таълим муассасалари ва савдо-кўнгилочар мажмуаларни барпо этишни назарда тутади.

2019 йил 29 август ҳолатига корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат реестри маълумотларига кўра, устав капитали 12,75 миллион сўм бўлган Minerva World of Knowledge МЧЖ 2019 йил 10 январда Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтказилган. Унинг бошлиғи Шерзод Рўзимов, муассислари Мурари Лал Жалан (50%) ва Аакаш Гарг (50%) (amaBhunhane маълумотларига кўра, ака-ука Гупталардан бирининг куёви ҳисобланади).

Бироқ, 2021 йил 9 мартдан бошлаб Кумар Арвинд компания раҳбари сифатида ва Мурари Лал Жалан (100%) ягона таъсисчи сифатида кўрсатилган.

Аакаш Гарг дастлаб 2019 йил 15 мартда рўйхатдан ўтган Lake City Township қурилиш компаниясининг ягона таъсисчиси сифатида рўйхатга олинган эди, аммо ҳозир Анкит Жалан 100% акцияларга эгалик қилади.

Minerva World of Knowledge тақдимотидан скриншот.

Аакаш Гарг Ўзбекистон ҳукуматига Minerva World of Knowledge лойиҳасини амалга ошириш бўйича биринчи таклифни (PDF) 2018 йил декабрь ойида тақдим этди. Кўриб чиқиш учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига иккита университет (Minerva University of Uzbekistan ва Minerva International University of Uzbekistan), халқаро мактаб (Minerva International School), болалар боғчаси (Minerva Play School) ва илғор тадқиқотлар академияси (Minerva Skills Academy) дан иборат ўқув мажмуалари комплексининг лойиҳаси таклиф қилинди. Инвесторнинг таъкидлашича, Minerva University of Uzbekistan йилига 1000 талабага, Minerva International University of Uzbekistan эса 4000 талабага таълим беради.

2019 йил 10 январда Аакаш Гарг (PDF) имзоси билан 500 млн доллар миқдоридаги режа ва инвестиция таклифи билан Тошкент ҳокими ва Ўзбекистон бош вазирига хат юборилди. Шу куниёқ «Minerva World of Knowledge» компанияси рўйхатдан ўтказилди, унда Мурари Лал Жалан ва Аакаш Гарг (ҳар бирининг 50 фоиз улуши билан) таъсисчи сифатида рўйхатга киритилган. Minerva World of Knowledge лойиҳалари сони кенгайтирилди:

  • Minerva University of Uzbekistan;
  • Minerva International University of Uzbekistan;
  • Minerva International School;
  • Minerva Play School;
  • Замонавий спорт бинолари (ёпиқ ва очиқ);
  • Турар жойлар;
  • Тижорий кўчмас мулклар;
  • Меҳмонхона хизматлари;
  • Чакана савдо;
  • Ижтимоий марказлар;
  • Стадион;
  • Тиббий асбоб-ускуналар;
  • Яшил ҳиёбонлар ва боғлар.

Мактубда кенг кўламли лойиҳани амалга ошириш учун 100 гектар ер майдони зарурлиги кўрсатилган. Инвестиция шартномасини амалга ошириш етти йил давомида беш босқичда амалга оширилиши режалаштирилган эди (Тошкент шаҳар ҳокимлиги лойиҳа беш йил давом этиши ҳақида хабар берди). Шу куни компания ўзбек банкида ҳисоб рақамини очди.

Аакаш Гарг, Анкит Жалан (Мурари Лал Жаланнинг жияни) ва Мурари Лал Жалан Namangan Square савдо офисларининг очилиш маросимида.

Аакаш Гарг, Анкит Жалан ва Мурари Лал Жалан Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти билан inerva World of Knowledge халқаро университети қурилишининг бошланишига бағишланган тантанали маросимда. Фото: Тошкент шаҳар ҳокимияти матбуот хизмати

Девелопернинг сайтида кўрсатилишича, Minerva City лойиҳаси жаҳон андозалари даражасидаги мактаблар, коллеж ва университетдан иборат комплекс қуришни ўз ичига олади. 100 гектар майдонда 15 минг хонадон, болалар боғчалари, сайр қилиш масканлари, боғлар, болалар майдончалари, клиника, меҳмонхона, ёқилғи қуйиш шохобчаси, савдо марказлари, клабхаусни жойлаштириш кўзда тутилмоқда.

Ўзбекистондаги бошқа лойиҳалар

Мурари Лал Жалан MJ Developers компанияси орқали Ўзбекистонда бир нечта йирик лойиҳаларни амалга оширади. «Мажмуали ақлли шаҳарларни яратишга ихтисослашган стратегик девелоперлик ташкилоти» — дейилади компания сайтида. Ташкилотнинг асосий вазифаси қилиб «Ўзбекистонга алоҳида эътибор қаратган ҳолда, ривожланаётган бозорларда премиум даражадаги ақлли шаҳарларни ривожлантириш ва сармоялар» кўрсатилган.

Lake City.

MJ Developers компанияси томонидан эълон қилинган лойиҳалар қаторида Тошкент шаҳридаги «Бахт» кўли негизида барпо этилаётган 100 гектар майдонга эга Lake City комплекси ҳам бор. Лойиҳа доирасида аквапарк, пляжли сунъий кўл, истироҳат боғлари, шунингдек меҳмонхоналар, ҳашаматли турар-жой бинолари ва бошқаларни яратиш режалаштирилган.

Namangan Square.

Яна бир лойиҳа — «Яшил шаҳар» Namangan Square. 18 гектар майдонда офисларига эга бизнес-марказлар, ресторанлар, дўконлар, спорт клублари ва турар жой бинолари жойлашган бўлади. Бино майдони 325 минг квадрат метрни ташкил қилиб, 1500 дан ортиқ квартирани ўз ичига олади. Бундан ташқари ушбу ҳудудда гольф майдончаси ҳам бўлади.

Бу ерда Iconic Towers (18 қаватли тижорат биноларидан иборат эгизак миноралар) ва Boulevard Plaza — дўконлар, кафелар, ресторанлар ва тунги бозорни ўз ичига олган бульвар, Clubhouse (бадминтон, биллиард, стол тенниси, рақслар ва фитнесс маркази, соғломлаштириш курорти, сузиш ҳавзаси, конференция заллари, кутубхона, бпнкетлар учун зал, ресторан, қаҳвахона ва караоке) барпо этилади.

Bukhara Hotel

Bukhara Hotel — 7 қаватли, 228 хонадан иборат, 2,75 гектар ер майдонига эга беш юлдузли меҳмонхона. У ерда бассейн, спа-салон, фитнесс-зал, бар, ресторан, банкет зали ва бошқа хоналар бўлади.

«Газета.uz» томонидан щрганиб чиқилган очиқ маълумотларга кўра, Minerva World of Knowledge Ўзбекистонда 40 дан ортиқ турар жой ва нотурар жой бинолари қуриш, кўчмас мулк сотиб олиш ва сотиш, шунингдек, мактабгача, ўрта ва олий таълимга ихтисослашган компаниялар ташкил қилганини аниқлади.

Компаниялар рўйхати (2019 йилда рўйхатдан ўтказилганлари 8,5 млн сўмлик устав фонди билан, 2020 йилдагилар — 10 млн сўмлик устав фонди билан ташкил этилган):

  • Smart It Parco — 2020 йил 15 октябрда Тошкент шаҳрининг Миробод туманида рўйхатдан ўтган, асосий фаолият тури — турар жой бинолари қурилиши, раҳбари — Диёр Деҳқонов;
  • Unitrust Healthcare — 2020 йил 15 октябрда Тошкент шаҳрининг Миробод туманида рўйхатдан ўтган, асосий фаолият тури — турар жой бўлмаган биноларни қуриш, раҳбари — Диёр Дехқонов;
  • Greenwich Retail — 2020 йил 15 октябрда Тошкент шаҳрининг Миробод туманида рўйхатдан ўтган, асосий фаолият тури — турар жой бўлмаган биноларни қуриш, раҳбари — Шерзод Рўзимов;
  • Fresco Residential — 2020 йил 15 октябрда Тошкент шаҳрининг Миробод туманида рўйхатдан ўтган, асосий фаолият тури — турар-жой биноларини қуриш, раҳбари — Диёр Деҳқонов;
  • Letizia — 2020 йил 15 октябрда Тошкент шаҳрининг Миробод туманида рўйхатдан ўтган, асосий фаолият тури — турар жой биноларини қуриш, раҳбари — Диёр Деҳқонов;
  • Holbox — 2020 йил 14 октябрда Тошкент шаҳрининг Миробод туманида рўйхатдан ўтган, асосий фаолият тури — турар-жой биноларини қуриш, раҳбари — Диёр Деҳқонов;
  • Good Luck Homes — 2020 йил 15 октябрда Тошкент шаҳрининг Миробод туманида рўйхатдан ўтган, асосий фаолият тури — турар жой бинолари қурилиши, раҳбари — Шерзод Рўзимов;
  • Esperto Residential — 2020 йил 14 октябрда Тошкент шаҳрининг Миробод туманида рўйхатдан ўтган, асосий фаолият тури — турар-жой биноларини қуриш, раҳбари — Диёр Деҳқонов;
  • Blossom Cherry — 2020 йил 15 октябрда Тошкент шаҳрининг Миробод туманида рўйхатдан ўтган, асосий фаолият тури — турар жой биноларини қуриш, раҳбари — Диёр Деҳқонов;
  • Lazure Villas — 2020 йил 14 октябрда Тошкент шаҳрининг Миробод туманида рўйхатдан ўтган, асосий фаолият тури — турар-жой биноларини қуриш, раҳбари — Шерзод Рўзимов;
  • Vendita — 2020 йил 15 октябрда Тошкент шаҳрининг Миробод туманида рўйхатдан ўтган, асосий фаолият тури — турар жой бўлмаган биноларни қуриш, раҳбари — Диёр Деҳқонов;
  • Bello Palace — 2020 йил 15 октябрда Тошкент шаҳрининг Миробод туманида рўйхатдан ўтган, асосий фаолият — турар жой биноларини қуриш, раҳбари — Диёр Деҳқонов;
  • Falcon Residence — 2020 йил 15 октябрда Тошкент шаҳрининг Миробод туманида рўйхатдан ўтган, асосий фаолият — турар-жой биноларини қуриш, раҳбари — Диёр Деҳқонов;
  • Azores — 2020 йил 15 октябрда Тошкент шаҳрининг Миробод туманида рўйхатдан ўтган, асосий фаолият турар-жой биноларини қуриш, раҳбари Диёр Деҳқонов;
  • Nice Home Residence — 2020 йил 14 октябрда Тошкент шаҳрининг Миробод туманида рўйхатдан ўтган, асосий фаолият — турар-жой биноларини қуриш, раҳбари — Шерзод Рўзимов;
  • Milford Residence — 2020 йил 15 октябрда Тошкент шаҳрининг Миробод туманида рўйхатдан ўтган, асосий фаолият — турар-жой биноларини қуриш, раҳбари — Диёр Деҳқонов;
  • Comfy Residence — 2020 йил 15 октябрда Тошкент шаҳрининг Миробод туманида рўйхатдан ўтган, асосий фаолият — турар-жой биноларини қуриш, раҳбари — Диёр Деҳқонов;
  • Minerva It Park — 2020 йил 15 октябрда Тошкент шаҳрининг Миробод туманида рўйхатдан ўтган, асосий фаолият — турар-жой биноларини қуриш, раҳбари — Диёр Деҳқонов;
  • Jersey Retail — 2020 йил 15 октябрда Тошкент шаҳрининг Миробод туманида рўйхатдан ўтган, асосий фаолият — турар жой бўлмаган биноларни қуриш, раҳбари — Диёр Деҳқонов;
  • Bellwood Retail — 2020 йил 15 октябрда Тошкент шаҳрининг Миробод туманида рўйхатдан ўтган, асосий фаолият турар жой бўлмаган биноларни қуриш, раҳбари — Диёр Дехқонов;
  • Comino Residence — 2020 йил 15 октябрда Тошкент шаҳрининг Миробод туманида рўйхатдан ўтган, асосий фаолият — турар-жой биноларини қуриш, раҳбари — Диёр Деҳқонов;
  • Etopia Residences — 2019 йил 20 мартда Тошкент шаҳрининг Миробод туманида рўйхатдан ўтган, асосий фаолият — кўчмас мулкни сотиб олиш ва сотиш, раҳбари — Диёр Дехқонов;
  • Felice Vita — 2020 йил 15 октябрда Тошкент шаҳрининг Миробод туманида рўйхатдан ўтган, асосий фаолият -турар жой бинолари қурилиши, раҳбари Диёр Деҳқонов;
  • Intel Houston — 2020 йил 15 октябрда Тошкент шаҳрининг Миробод туманида рўйхатдан ўтган, асосий фаолият — турар жой бўлмаган биноларни қуриш, раҳбари — Диёр Дехқонов;
  • Little Tricks Learning — 2019 йил 3 мартда Тошкент шаҳрининг Миробод туманида рўйхатдан ўтган, асосий фаолият — мактабгача таълим, раҳбари — Диёр Деҳқонов;
  • Urban Living — 2019 йил 20 мартда Тошкент шаҳрининг Миробод туманида рўйхатдан ўтган, асосий фаолият — кўчмас мулк олди-сотдиси, раҳбари — Диёр Деҳқонов;
  • Bright-Education Centre — 2019 йил 18 мартда Тошкент шаҳрининг Миробод туманида рўйхатдан ўтган, асосий фаолият — олий маълумот, раҳбари — Диёр Дехқонов;
  • High Street Retail — 2020 йил 15 октябрда Тошкент шаҳрининг Миробод туманида рўйхатдан ўтган, асосий фаолият — турар жой бўлмаган биноларни қуриш, раҳбари — Диёр Дехқонов;
  • Camarillo Retail — 2020 йил 15 октябрда Тошкент шаҳрининг Миробод туманида рўйхатдан ўтган, асосий фаолият — турар жой бўлмаган биноларни қуриш, раҳбари — Диёр Деҳқонов.
  • Sportico — 2020 йил 15 октябрда Тошкент шаҳрининг Миробод туманида рўйхатдан ўтган, асосий фаолият — турар жой бўлмаган биноларни қуриш, раҳбари — Диёр Деҳқонов;
  • Learnovate Schooling — 2019 йил 20 мартда Тошкент шаҳрининг Миробод туманида рўйхатдан ўтган, асосий фаолият — умумий ўрта таълим, раҳбари — Диёр Деҳқонов;
  • Future Dream Residence — 2020 йил 14 октябрда Тошкент шаҳрининг Миробод туманида рўйхатдан ўтган, асосий фаолият — турар жой бинолари қурилиши, раҳбари — Диёр Деҳқонов;
  • Top Retail — 2020 йил 15 октябрда Тошкент шаҳрининг Миробод туманида рўйхатдан ўтган, асосий фаолият — турар жой бўлмаган биноларни қуриш, раҳбари — Диёр Деҳқонов;
  • Maple It Park — 2020 йил 15 октябрда Тошкент шаҳрининг Миробод туманида рўйхатдан ўтган, асосий фаолият — турар жой биноларини қуриш, раҳбари — Диёр Деҳқонов;
  • Pacific Housing — 2020 йил 14 октябрда Тошкент шаҳрининг Миробод туманида рўйхатдан ўтган, асосий фаолият — турар жой биноларини қуриш, раҳбари — Шерзод Рўзимов;
  • Concord Retail — 2020 йил 15 октябрда Тошкент шаҳрининг Миробод туманида рўйхатдан ўтган, асосий фаолият — турар жой бўлмаган биноларни қуриш, раҳбари — Диёр Деҳқонов;
  • Lusso Residence — 2020 йил 15 октябрда Тошкент шаҳрининг Миробод туманида рўйхатдан ўтган, асосий фаолият — турар-жой биноларини қуриш, раҳбари — Диёр Деҳқонов;
  • Sarv Palace — 2020 йил 15 октябрда Тошкент шаҳрининг Миробод туманида рўйхатдан ўтган, асосий фаолияти — турар-жой биноларини қуриш, раҳбари — Диёр Деҳқонов;
  • Osier It Park — 2020 йил 15 октябрда Тошкент шаҳрининг Миробод туманида рўйхатдан ўтган, асосий фаолияти — турар-жой биноларини қуриш, раҳбари — Диёр Деҳқонов;
  • Chinor Residence — 2020 йил 15 октябрда Тошкент шаҳрининг Миробод туманида рўйхатдан ўтган, асосий фаолият — турар жой бинолари қурилиши, раҳбари — Диёр Деҳқонов;
  • Camarillo Retail — 2020 йил 15 октябрда Тошкент шаҳрининг Миробод туманида рўйхатдан ўтган, асосий фаолият — турар жой бўлмаган биноларни қуриш, раҳбари — Диёр Деҳқонов.

Мурари Лал Жалан, шунингдек Metric Ventures (2018 йил 11 июлда рўйхатдан ўтган, фаолияти — меҳмонхоналар ва шу каби турар жойлар) ва Orion International (2010 йил 7 октябрь, нотурар жойларни ижарага бериш ва бошқариш) компанияларига эгалик қилади.