2020 йилнинг 18 декабрь куни ижтимоий тармоқларда тарқалган видеога кўра, Сурхондарё вилоятида ЙПХ ходими ҳайдовчи ўз машинасини йўл четига тўсиб тўхтатганлиги учун маъмурий баённома тузган ва 6 млн сўм атрофида жарима тўлатган. Ҳайдовчи эса мазкур ҳолат судда тегишлича ҳал қилинишини айтган.

ЙПХ ходими ҳайдовчидан узр сўраб, тушунмовчилик бўлганини ва ўзининг қилмишини тан олиб, ушбу ишни ўзаро келишиб ҳал этишни таклиф этган.

ЙҲХББ матбуот хизматихабарига кўра, ҳукумат қарори билан тасдиқланган ЙПХ ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари тартиби тўғрисидаги низом ҳамда ИИВнинг меъёрий буйруғи талабларини бузганлиги учун Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ходими Б.Избасаров эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.