«Ўзгидромет» хабарига кўра, Республика ҳудудларининг кўп қисмида ёғингарчилик бўлмаслиги кутилмоқда. Фақат Сурхондарё вилоятида бугун кундузи қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Бугун кундузи баъзи жойларда ва 15 декабрга ўтар кечаси Фарғона водийси вилоятларида бироз қор ёғади.

Республиканинг барча ҳудудларида совуқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳаво ҳарорати кечаси 2−7 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ 3 даража илиқ бўлади.

16 декабрдан 18 декабргача республиканинг барча ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати ҳафта охирига келиб кўтарилади.

18 декабрга келиб, ҳаво 0−2 даража совуққача кучсизланади, кундузи эса ҳаво 7−10 даражагача исийди.