Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ҳамкорлигида меҳнат мигрантлари учун очиқ мулоқот имкониятини яратиш мақсадида мурожаатларни онлайн қабул қилиш ва уларга тезкор ҳуқуқий маслаҳат учун қулай бўлган consalting.labormigration.uz платформаси ишга туширилди, дея хабар берди Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати.

Шунингдек, платформада фуқаролар учун меҳнат миграцияси соҳасидаги янгиликлар тақдим этиб борилади.

Ушбу платформа орқали ҳар куни соат 9:00 дан 18:00 га қадар (шанба ва якшанба кунларидан ташқари) соҳа мутахассислари томонидан онлайн консультациялар бериб борилади.