15 август куни Ўзбекистонда 684 та коронавирус ҳолати аниқланди, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 3 нафар, Навоий ва Тошкент вилоятларида 1 нафардан, жами 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Қашқадарё, Сирдарё, Сурхондарё, Наманган ҳамда Тошкент вилоятларида жами 1 382 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 34 701 нафар бемордан 30 043 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 86 фоизни ташкил этмоқда.

‼️Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 4 432 нафар бемордан 1 021 нафари оғир, 285 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi