Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги аҳолига мурожаат қилиб, 27 октябрь ижтимоий тармоқларда тарқалган пахта даласи ёнидаги ариққа тушиб турган 6 нафар кишининг сурати юзасидан маълумотлар ҳақида хабар берилишини сўради.

«Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ушбу расмда суратга олинган жой ва шароитни аниқлашга ёрдам берувчи ҳар қандай маълумотлар ҳақида хабар беришингизни сўрайди», - дейилади мурожаатда.

Мурожаат учун телефон/телеграм: +998951458844