Тошкент ИИББ ҳузурида асосий вазифаси Ўзбекистон пойтахтни аҳолиси ва меҳмонларига ёрдам беришдан иборат бўлган «махсус патруль» гуруҳлари ташкил этилди. Бу ҳақда бошқарма сайтида хабар қилинди.Гуруҳлар пойтахтнинг уч жойида — «Тошкент» вокзали, Ислом Каримов номидаги халқаро аэропорт ва Мустақиллик майдонида фаолият кўрсатади.

Гуруҳ ходимлари махсус формаси бўйича фарқ қилади. Улар Translator тизими (овозли таржимон) ва пойтахтнинг электрон картаси бўлган «Навигатор"га уланган смартфонлар билан таъминланган.