28−30 сентябрь ва 1 октябрь кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши кутилмоқда, деб хабар қилди Ўзгидромет. 28−30 сентябрь кунлари республика бўйлаб ёмғир ёғади. Шамол тезлиги 15−20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

28−29 сентябрь кунлари кундузи ҳарорат +15… +20, 30 сентябрь ва 1 октябрда — +3… +8, айрим жойларда 0 даражагача тушади.

28−30 сентябрь кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиш хавфи бор.

28−30 сентябрь ва 1 октябрь учун об-ҳаво маълумотлари