Россия экспорт маркази Россия экспорт учун энг истиқболли йўналишлар рейтингини янгилади. Ушбу рейтингда Ўзбекистон Польша билан ўрин алмашган ҳолда биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда РБК хабар қилди.

РЭЦ хулосасига кўра, Ўзбекистон Россия билан савдо иттифоқларида иштирок этиши, эркин савдо режимлари, савдо комплементарлиги (Россия экспорти савдо тузилмаларининг мазкур мамлакат импорт тузилмалари билан мувофиқлиги даражаси) ҳамда ЯИМ ўсиш суръатлари эвазига мазкур кўрсаткични қайд этди.

Аввалги рейтингда Ўзбекистон саккизинчи ўринни банд этган эди. Россиядан Ўзбекистонга импорт ҳажми бўйича 32-ўринни эгаллаган. Нохом ашё импорт ҳажми эса 2016 йилда 1,6 млрд долларни ташкил этиб, бу борада 21-ўрин қайд этилди.

Ренкингнинг биринчи бешталигидан Германия, Туркия ва Ҳиндистон ҳам ўрин олган. Марказий Осиё давлатлари ичидан Қозоғистон 7, Тожикистон 17, Қирғизистон 20 ва Туркманистон 51-ўринни банд этган.