Ўзбекистон ҳукумати 2017 йилги пахта ҳосилини йиғиб олишга вояга етмаган ёшлар ҳамда соғлиқни сақлаш ва таълим соҳалари ташкилотлари ва ходимларини жалб этишни қатъиян тақиқлади.

15 август куни АҚШ Сенатнинг халқаро муносабатлар бўйича Қўмитаси делегацияси билан учрашувда бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳитдиновнинг хабар беришича, 8 август куни Вазирлар Маҳкамаси тегишли баённома қарорини имзолаган.

Эркин Муҳитдинов умуммиллий ахборот кампанияси шарофати билан жамоатчилик эндиликда тақиқланган меҳнат муносабатлари амалиётлари тўғрисида яхшироқ хабардор қилинмоқда.

Учрашувда болалар меҳнатига йўл қўймаслик, Ўзбекистонда одам савдоси профилактикаси бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда меҳнат миграцияси соҳасидаги қайта ўзгаришлар билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.