20:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистон Президенти сайловида овоз берган сайловчилар сони 17 миллион 941 минг 955 нафарни ёки рўйхатга олинган барча фуқароларнинг 87,83 фоизини ташкил этганидан далолат бермоқда Марказий сайлов комиссияси маълумотлари.

Айни пайтда Ўзбекистоннинг хориж мамлакатларида жойлашган қатор сайлов участкаларида овоз бериш жараёни давом этмоқда. Сайловнинг дастлабки якунлари душанба куни эълон қилинади.