РИА Новости — Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдоған Истанбулдаги Отатурк аэропортида яқинда содир этилган терактларда қайси давлатлар фуқаролари алоқадор эканини маълум қилди.

«Теракт муносабати билан қўлга олинганлар сони 30 кишига етди. Ушбу шахслар воситасида биз биз муҳим ва аниқ хулосалар чиқара оламиз… Биз Доғистон, Қирғизистон, Тожикистон фуқаролари ҳақида маълумотларга эгамиз. Афсуски, қўшни ва яқин мамлакатларнинг боғлиқ жойлари бор», — деди Эрдоған журналистларга. Унинг қўшимча қилишича, теракт «Ислом давлати» террористик гуруҳи томонидан уюштирилган.

Эслатиб ўтамиз, 28 июнь куни кечқурун Истанбул аэропортининг халқаро терминали кириш, чиқиш ва автомобиллар қўйиш жойида уч маротаба портлаш содир этилди. Теракт натижасида 44 киши, жумладан, 19 нафар чет эл фуқароси ҳаётдан кўз юмди, 239 киши жароҳатланди.

Терактни ташкил этишда муқаддам Доку Умаровнинг «Имарат Кавказ» жиноий ташкилотида фаолият кўрсатган, унинг ўлимидан сўнг ИШИДга қўшилган чеченистонлик Аҳмед Чатаев гумон қилинмоқда.