20 июль куни Тошкентда Ўзбекистон ва Франция ўртасида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг олтинчи йиғилиши бўлиб ўтади, дея хабар қилди Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

Француз делегациясига ташқи савдо, туризмни жонлантириш ва хориждаги француз фуқаролари ишлари бўйича давлат котиби Маттиас Фёкль бошчилик қилади.

Йиғилишда ўзаро савдо ҳажмини ошириш ва тузилмаларни диверсификация қилиш, инвестицион ва молиявий-техник ҳамкорлик истиқболлари, қишлоқ хўжалиги, транспорт, туризм ва бошқа соҳалардаги ўзаро ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилади.

Худди шу куни Ўзбекистон ва Франция компаниялари иштирокида бизнес-форум ҳамда икки мамлакат тадбиркорлик доираларининг кооперацион биржа шаклидаги учрашувини ташкил этиш режалаштирилган.