Ҳиндистоннинг Bravo Pharmaceuticals фармацевтика компанияси июнь ойи охирида «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонасида тайёр дори воситаларини ишлаб чиқариш бўйича завод қурилишини бошлади.

ЭИИСЗ сайтида хабар қилинишича, бўлғуси завод пойдеворига биринчи ғиштни қўйишга бағишланган маросимда Bravo Pharmaceuticals раҳбарияти иштирок этди.

Лойиҳа 2,6 млн АҚШ долларига баҳоланмоқда. Йил охирига қадар қуриб битказилиши лозим бўлган заводда 100 кишининг меҳнат қилиши режалаштирилган.

Bravo Pharmaceuticals айни пайтда Ўзбекистонда ўз шўъба корхонасига эга — Bravo Pharma.