Тошкентда 1 сентябрда нишонланадиган мустақиллик куни муносабати билан 50 ободонлик куни акцияси эълон қилинди. Бу ҳақда душанба куни пойтахт ҳокимиятида бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди.

Акция доирасида шаҳардаги 11 туманнинг ҳар бирида 25 тадан кўчани ободонлаштириш ва 25 тадан болалар ўйин майдончаларини бунёд этиш режалаштирилган.

Тошкент шаҳар Маънавият ва маърифат кенгаши шаҳарликларга мурожаат қилар экан, барчани мазкур хайрли ишга ўз ҳиссасини қўшиш, пойтахтни янада гўзал ва обод шаҳарга айлантиришга чақирди.