РИА Новости, Владимир Добровольский — Еврокенгаш Россияга нисбатан иқтисодий санкцияларни расман узайтирди, дейилади Е И Кенгаши баённомасида.

«Европа Кенгаши 2015 йил 19 мартда санкция муддатини Минск шартномаси (Украинадаги вазиятни назорат қилиш бўйича — таҳ.)нинг 2015 йил 31 декабргача кўзда тутилган тўлиқ имплементацияси билан боғлашга келишган эди. Бироқ Минск шартномаси 2015 йил 31 декабргача тўлиқ ижро этилмади, Кенгаш санкцияларни 2016 йил 31 июлгача узайтирди. Минск шартномаси имплементациясига баҳо берган ҳолда Кенгаш санкцияларни яна олти ойга, 2017 йил 31 январгача узайтиришга қарор қилди», — дейилади ҳужжатда.

Баённомада қайд этилишича, мазкур қарор ёзма келишув жараёнини бўйича бир овоздан қабул қилинди.