Ўзбекистон бўйлаб кузатилган юқори ҳарорат ҳафта охирида бир оз пастлайди, дея хабар қилди Ўзгидромет хизмати «Газета.uz"га.

Якунланаётган ҳафтанинг иккинчи ярми июнь ойи сўнгидаги иқлимий меъёрдан 2−4 даража Цельсийга кўтарилгани қайд этилди. Республика бўйича энг юқори ҳарорат +40 даражага етган бўлса, жануб ва чўл ҳудудларида +42 даражага кўтарилди. Бунга Туркманистон ҳудудидан иссиқ ҳаво массаларининг кириб келгани сабаб бўлган.

Бироқ янги ҳафта бошидан бир қанча тушиш кузатилади, Ўзбекистон бўйича ҳаво ҳарорати Россиянинг Европа қисмидан кириб келувчи салқин ҳаво оқими шарофати билан +35…+38 даражага қадар тушади.

2−3 июль кунлари Тошкентда ҳаво вақтинчалик бир оз булутли бўлади, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 5−10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 июлда — +22…+24, 3 июлда — +20…+22, кундузи 2 июлда — +37…+39, 3 июлда — +36…+38 даража бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида — ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 7−12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси — +20…+25, кундузи — +33…+38 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол 25 июнда шарқдан 7−12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси — +20…+25, кундузи 2 июлда — +35…+40, 3 июлда — +33…+38 бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 7−12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси — +20…+25, кундузи 2 июлда — +37…+42, 3 июлда — +34…39 бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳам жойларда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 7−12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 июлда — +20…+25, 3 июлда — +18…+23, кундузи 2 июлда — +35…+40, 3 июлда — +33…38 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида айрим жойларда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 5−10 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 15−20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси — +20…+25, кундузи 2 июлда — +35…+40, 3 июлда — +32…+37 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида бир оз ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7−12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 15−20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 2 июлда — +12…+17, 3 июлда — +10…+15, кундузи 2 июлда — +25…+30, 3 июлда — +20…+25 даража бўлади.