Тошкентда Венгриянинг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Венгриянинг Муваққат ишлар вакили Янош Ваник дипломатик ваколатхонага вақтинчалик раҳбарлик қилади.

Илгари қароргоҳи Москвада бўлган Венгрия Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ўзбекистонда аккредитациядан ўтар эди.