Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири ўринбосари Шавкат Тўлаганов бошчилигидаги делегация 16 сентябрь куни ХХРнинг Сиан шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар ташқи иқтисодий фаолият ҳамда савдо-сотиқ учун масъул вазирларининг навбатдаги мажлисида иштирок этади, деб хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.

Мажлисда ШҲТ доирасида кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг ҳозирги аҳволи ва истиқболлари, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистон ҳукумат раҳбарлари кенгашининг бўлажак йиғилишига тайёргарлик жараёни ҳамда умумий кун тартибининг бошқа масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.