«Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси бошқаруви раиси этиб шу пайтгача компания раҳбарининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаётган Алишер Султонов тайинланди, деб маълумот берди у ердаги манбалар.
Компания сайти хабарига кўра, Алишер Султонов (1967 йилда туғилган) 2013 йил ноябрь ойидан бери МХКда Прогнозлаш, ресурслар ва инвестиция дастурлари бош бошқармаси бошлиғи — бошқарув раисининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаб келган.
Ундан олдинроқ эса Ўзбекнефтгаз" МХКга қарашли Шўртан газ-кимё мажмуаси ва бошқа жойларда турли раҳбарлик лавозимларида хизмат қилган.
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
Миллий холдинг компаниясининг олдинги раиси Шокир Файзуллаев ушбу лавозимни 2010 йилдан бери эгаллаб турган эди. У иқтисодиёт вазири ўринбосари этиб тайинланди.