Жаҳон

Туркия президентининг юрак хуружига учрагани рад этилди
27 апрель 2023, 09:24

Туркия президентининг юрак хуружига учрагани рад этилди

25 апрелда Туркия президенти Эрдоғаннинг соғлиғи ёмонлашди. Кейинроқ унинг ошқозонида муаммо борлиги айтилиб, бир нечта учрашувлар бекор қилинди. Президент маъмурияти унинг юрак хуружига чалингани ҳақидаги хабарларни «асоссиз» деб атади. 14 май куни мамлакатда президентлик сайловлари бўлади.

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ раҳбари 18 йилга қамалди
25 апрель 2023, 15:01

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ раҳбари 18 йилга қамалди

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ раҳбари ва собиқ бош вазир Карим Масимов давлатга хиёнат ва ҳокимиятни мажбуран тортиб олишда айбдор деб топилиб, 18 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Қозоғистонда тўрт кунлик иш ҳафтаси қонунчиликка киритилди
25 апрель 2023, 11:56

Қозоғистонда тўрт кунлик иш ҳафтаси қонунчиликка киритилди

Қозоғистон қонунчилигига тўрт кунлик иш ҳафтаси тушунчаси киритилди. Энди иш берувчи ва ходим беш кунлик ёки олти кунлик иш ҳафтасига алмаштириш ҳуқуқи билан тўрт кунлик иш ҳафтаси тўғрисида келишиб олиши мумкин.

Германиядаги сўнгги учта АЭСнинг фаолияти тўхтатилди
17 апрель 2023, 13:18

Германиядаги сўнгги учта АЭСнинг фаолияти тўхтатилди

Дам олиш кунлари Германияда ишлаб келаётган сўнгги учта АЭС электр тармоғидан узилди. Бу 2022-йилда амалга оширилиши керак эди, бироқ Россиядан газ етказиб беришнинг қисқариши туфайли кейинга қолдирилганди. Ушбу АЭСлар мамлакатдаги атиги 6 фоиз электр энергиясини ишлаб чиқараётганди.

Қозоғистон ва Хитой ўзаро визасиз режим жорий этишни режалаштирмоқда
14 апрель 2023, 23:00

Қозоғистон ва Хитой ўзаро визасиз режим жорий этишни режалаштирмоқда

Қозоғистон ва Хитой ҳукуматлари ўз фуқаролари учун ҳар икки йўналишда ҳам визасиз режим жорий этишни режалаштирмоқда. Визасиз қолиш муддати чегарани кесиб ўтган пайтдан бошлаб 30 кунни ташкил қилади.

Индонезияда уч нафар ўзбекистонлик изолятордан қочиб кетди
13 апрель 2023, 17:59

Индонезияда уч нафар ўзбекистонлик изолятордан қочиб кетди

Индонезияда терроризмда айбланиб қўлга олинган уч нафар ўзбекистонлик тергов изоляторидан қочиб кетди. Қочиш чоғида улардан бири дарёда чўкиб кетди, бир қўриқчи ҳалок бўлди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўша куниёқ икки қочоқни қўлга олди.

Буюк Британия Алишер Усмоновнинг USM холдингига қарши санкциялар киритди
13 апрель 2023, 00:21

Буюк Британия Алишер Усмоновнинг USM холдингига қарши санкциялар киритди

Буюк Британия ишбилармон Алишер Усмоновнинг USM холдингини, шунингдек, унга алоқадорлиги айтилаётган иккита компанияни санкциялар рўйхатига киритди. UMS санкцияларни адолатсиз ва асоссиз деб ҳисоблашини билдирди.

Франция президенти Хитойни урушни тўхтатиш учун Россияга таъсир ўтказишга чақирди
7 апрель 2023, 20:51

Франция президенти Хитойни урушни тўхтатиш учун Россияга таъсир ўтказишга чақирди

Хитойга ташриф буюрган Франция президенти Эммануэль Макрон мамлакат етакчиси Си Цзиньпинни Россиянинг Украинага қарши урушини тўхтатишга ёрдам беришга чақирди. ХХР раҳбари тинчлик музокаралари эрта бошланишига умид билдириб, томонларни вазминликни сақлаш, тинч аҳолига ҳужумлардан қочишга чақирди.

Трамп молиявий ҳисоботларни сохталаштиришда айбланмоқда
5 апрель 2023, 13:31

Трамп молиявий ҳисоботларни сохталаштиришда айбланмоқда

АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп 4 апрель куни Нью-Йорк судига келди ва у ерда ҳибсга олинди. Унга ҳисоб-китобларни сохталаштириш бўйича 34 та банд бўйича айблов қўйилди. Тингловдан кейин Трамп Флоридага қайтди.

Индонезияда тўрт нафар ўзбекистонлик террор ташкилотга алоқадорликда гумонланиб қўлга олинди
5 апрель 2023, 13:03

Индонезияда тўрт нафар ўзбекистонлик террор ташкилотга алоқадорликда гумонланиб қўлга олинди

Индонезияда 4 нафар ўзбекистонлик «Тавҳид ва жиҳод катибаси» террор ташкилотининг ташвиқотини ижтимоий тармоқларда тарқатганликда гумонланиб, қўлга олинди. Гумонланувчиларнинг буюмлари далил сифатида олинган.

Истанбулдаги консуллик Туркиядаги ўзбекистонликларга мурожаат қилди
4 апрель 2023, 18:13

Истанбулдаги консуллик Туркиядаги ўзбекистонликларга мурожаат қилди

Истанбулдаги Бош консулхона сўнгги пайтларда ўзбекистонликларнинг Туркиядаги турли жиноятлар иштирокчиси бўлиб қолган ҳолатлар кўпайганини билдириб, фуқаролардан мамлакат қонунларига қатъий риоя қилишларини сўради.

Финляндия НАТОга қўшилди
4 апрель 2023, 18:03

Финляндия НАТОга қўшилди

Финляндия ташқи ишлар вазири Пекка Ҳаависто мамлакатнинг НАТОга кириши ҳақидаги ҳужжатни имзолади. Финляндия ташкилотга қўшилган 31-мамлакат бўлди.

Эрдоған Шавкат Мирзиёевга Туркиянинг миллий электромобилидан юборади
4 апрель 2023, 11:44

Эрдоған Шавкат Мирзиёевга Туркиянинг миллий электромобилидан юборади

Туркия президенти мамлакатда ишлаб чиқарилган илк миллий электромобиль — Togg`нинг биринчи эгаси бўлди. Эрдоған яқин кунларда ушбу машинадан Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон раҳбари Илҳом Алиевга ҳам юборилишини билдирди.

Қозоғистон қўшни давлатлар сабабли бензин ва дизель нархини оширишни режалаштирмоқда
3 апрель 2023, 21:37

Қозоғистон қўшни давлатлар сабабли бензин ва дизель нархини оширишни режалаштирмоқда

Қозоғистон бензин ва дизель ёқилғиси учун маржинал нархларни ошириш ниятида. Мамлакат энергетика вазири Болат Акчулаков жорий нархлар сақланиб қолса, «арзон қозоқ дизель ёқилғиси четга, жумладан, нархлар икки баравар юқори бўлган Ўзбекистонга чиқиб кетишини» таъкидлади.

Туркия охирги бўлиб Финляндиянинг НАТОга аъзо бўлишини маъқуллади
31 март 2023, 20:02

Туркия охирги бўлиб Финляндиянинг НАТОга аъзо бўлишини маъқуллади

Туркия парламенти Финляндиянинг НАТОга аъзо бўлишини бир овоздан маъқуллади. Шундай қилиб, мамлакатнинг иттифоққа қўшилиши ташкилотнинг барча аъзолари томонидан маъқулланди.

Александр Лукашенко Украинада сулҳ эълон қилишга чақирди
31 март 2023, 15:56

Александр Лукашенко Украинада сулҳ эълон қилишга чақирди

Беларусь президенти Александр Лукашенко Украинада қўшинларни кўчириш, қурол ва ўқ-дориларни икки томондан олиб ўтиш ҳуқуқисиз сулҳ тузишга чақирди.

Дональд Трампга қарши жиноий айблов эълон қилинди
31 март 2023, 11:36

Дональд Трампга қарши жиноий айблов эълон қилинди

Дональд Трамп АҚШнинг судда расман айбланаётган биринчи собиқ президентига айланди. Бу Сторми Дэниэлсга жим юриши учун пул тўлаш билан боғлиқ.

Қозоғистон президенти янги парламентда нутқ сўзлади
30 март 2023, 20:55

Қозоғистон президенти янги парламентда нутқ сўзлади

«Қозоғистон — геосиёсий теваракда ривожланишнинг янги тенденциясини белгиловчи бундай чуқур ислоҳотларни амалга ошираётган ягона давлатдир», — деди Қасим-Жомарт Токаев. У ҳашаматли уй эгалари учун паст тарифларни танқид қилди, йирик ва товар корхоналари учун солиқларни оширишни таклиф қилди.

Хитой ва Бразилия юанда савдо қилишга келишиб олди
30 март 2023, 13:18

Хитой ва Бразилия юанда савдо қилишга келишиб олди

Бразилия ва Хитой юанда савдо қилиш бўйича келишувга эришди ва қўшма ҳисоб-китоб палатаси ташкил этилганини эълон қилди. Бу икки давлат ўртасида ўз валюталарини АҚШ долларига алмаштирмасдан тўғридан-тўғри савдо қилиш имконини беради.

Саудия Арабистони ҳукумати мамлакатнинг ШҲТ мулоқотида шериклик мақомини тасдиқлади
30 март 2023, 10:00

Саудия Арабистони ҳукумати мамлакатнинг ШҲТ мулоқотида шериклик мақомини тасдиқлади

Саудия Арабистони Вазирлар Маҳкамаси қиролликка Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг мулоқот бўйича шерик мақомини бериш тўғрисидаги меморандумни тасдиқлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг