Жамият

Тошкентда Damas тўрт ўқувчини уриб юборди. Улардан бири шифохона йўлида вафот этди
3 октябр 2021, 21:45 1

Тошкентда Damas тўрт ўқувчини уриб юборди. Улардан бири шифохона йўлида вафот этди

Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида Damas автомобили тезликни ошириб, йўл четида турган тўрт ўқувчини уриб юборди. Улардан бири шифохона йўлида вафот этди, қолганлари жиддий жароҳатлар билан касалхонага ётқизилди.

Хориждан ўқишни кўчиришда ўтиш бали жорий йилги кириш баллари билан бир хил бўлади
3 октябр 2021, 13:23

Хориждан ўқишни кўчиришда ўтиш бали жорий йилги кириш баллари билан бир хил бўлади

Келгуси йилдан хориждан ўқишни кўчиришда ўтиш бали жорий йилги кириш баллари билан бир хил бўлиши маълум қилинди. Мазкур имтиҳонлар ДТМда ўтказилади. Ички ўқишни кўчириш хусусида ҳам янгиликлар кутилмоқда.

Сурхондарёда Lacetti`даги газ баллони ёрилди
3 октябр 2021, 11:10

Сурхондарёда Lacetti`даги газ баллони ёрилди

Шанба куни Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида Lacetti автомобилига ўрнатилган газ баллони ёрилди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Тошкентда қидирувдаги Nexia ҳайдовчиси ЙПХ экипажларидан қочар экан, инспектор ва бир пиёдани уриб юборди
2 октябр 2021, 17:29 1

Тошкентда қидирувдаги Nexia ҳайдовчиси ЙПХ экипажларидан қочар экан, инспектор ва бир пиёдани уриб юборди

Пойтахтнинг Чилонзор туманида қидирувдаги Nexia ҳайдовчиси йўл-патрул хизматининг икки экипажидан қочар экан, ЙПХ инспектори ва бир пиёдани уриб юборди.

Қаршида юзага келган ёнғинда уч киши ҳалок бўлди
2 октябр 2021, 15:13

Қаршида юзага келган ёнғинда уч киши ҳалок бўлди

Жума куни эрталаб Қаршидаги мебель устахонасида ёнғин келиб чиқди, уч киши ҳалок бўлди.

Тошкентда автоблогер Бобур Ғаниев қамоққа олинди
2 октябр 2021, 14:44

Тошкентда автоблогер Бобур Ғаниев қамоққа олинди

Тошкентда автоблогер Бобур Ғаниев қамоққа олинди. ИИББ унинг ҳайдовчи ҳужжатлари текширилаётганда ЙҲХБ ҳодимларини ҳақоратлаб, жанжал кўтарганини маълум қилди. Участкада ҳужжатлар расмийлаштирилаётган вақтда телефонидан тақиқланган видеоматериал ва фотосуратлар аниқланди, дея хабар қилди бошқарма.

Нима тайёрлаймиз: Осиё ошхонаси таомлари
2 октябр 2021, 10:30

Нима тайёрлаймиз: Осиё ошхонаси таомлари

Том Ям шўрваси, хитойча гўшт, увра ва фрикаделкалар, аччиққина товуқ — Zira.uz Осиё ошхонаси таомлари рецептларини тақдим этади.

Ўзбекистонга Испаниядан яна бир «Афросиёб» поезди олиб келинди
1 октябр 2021, 12:37

Ўзбекистонга Испаниядан яна бир «Афросиёб» поезди олиб келинди

1 октябрь куни Ўзбекистонга Испаниянинг Билбао шаҳридан жўнатилган «Афросиёб» поезди Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридан темир йўл орқали олиб келинди.

Шавкат Мирзиёев номидан профиль очиб, пул ишлаган шахс 3 йилга қамалди
1 октябр 2021, 11:50

Шавкат Мирзиёев номидан профиль очиб, пул ишлаган шахс 3 йилга қамалди

Чирчиқ шаҳрида яшовчи фуқаро Facebook`да Ўзбекистон президентининг сохта аккаунтини рўйхатдан ўтказиб, ўзини президент Администрацияси раҳбари деб таништирган. У одамларга муаммоларини маълум миқдордаги пул эвазига ҳал қилишда ёрдамни таклиф қилган. Мазкур шахсга нисбатан 3 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш ҳамда интернет тармоғидан 3 йилга чеклаш жазоси тайинланди.

Мақом маркази қурилаётган ҳудудда ўнлаб дарахтларнинг қуриб қолгани аниқланди
30 сентябрь 2021, 23:24

Мақом маркази қурилаётган ҳудудда ўнлаб дарахтларнинг қуриб қолгани аниқланди

Экология қўмитаси Мақом маркази қурилиши учун ажратилган ҳудудда рейд ўтказди. Девор билан ўраб қўйилган ҳудудда 60 га яқин дарахтларнинг қуригани, қурувчилар қўй ва товуқ боқаётгани аниқланди. Деворлар олиб ташланиб, ҳудуд чиқиндилардан тозаланди.

30 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
30 сентябрь 2021, 21:30

30 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Jurabek Laboratories томонидан ишлаб чиқарилган хитой-ўзбек вакцинасининг илк партияси топширилиши, Uzcard банкоматларида доллар айирбошлаш вақтинча тўхтатилиши, Бола асраб олиш тартиблари соддалаштирилиши — «Газета.uz»нинг 30 сентябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Сенаторлар «участкавой”лар ваколатларини кенгайтиришни маъқулладилар
30 сентябрь 2021, 19:01

Сенаторлар «участкавой"лар ваколатларини кенгайтиришни маъқулладилар

Сенат Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга профилактика инспекторлари ваколатларини кенгайтириш, уларга маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш ҳуқуқни беришни кўзда тутган ўзгартишлар киритилишини маъқуллади. Муросага эришилган ҳолатларда жавобгарликдан озод қилишни назарда тутган маъмурий ишлар бўйича ярашув институти ҳам жорий этилмоқда.

«Агробанк» халқаро иқтисодий форумда иштирок этди
30 сентябрь 2021, 19:00

«Агробанк» халқаро иқтисодий форумда иштирок этди

Ушбу форум доирасида «Агробанк» АТБ томонидан Германиянинг Landesbank Hessen-Thüringen, Россиянинг «Совкомбанк» ҳамда «МКБ» банклари билан ўзаро манфаатли молиявий келишувлар имзоланди.

Октябрнинг илк кунларида салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда
30 сентябрь 2021, 16:00

Октябрнинг илк кунларида салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

1−2 октябрь кунлари совуқ атмосфера фронти ўтиши билан республиканинг айрим ҳудудларида жадаллиги асосан бироз бўлган ёмғир ёғади. Республика бўйича баъзи жойларда шамол 17−22 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +12…+17 даража атрофида бўлади.

Бола асраб олиш тартиблари соддалаштирилмоқда
30 сентябрь 2021, 15:59

Бола асраб олиш тартиблари соддалаштирилмоқда

Фарзандликка олиш тартиблари соддалаштирилмоқда. Жумладан, унча оғир бўлмаган жиноятларни содир этиб, жазо муддатини ўтаганларга фарзандликка олиш имконияти яратилади. Ушбу жараёнга монелик қиладиган касалликларга чалинган шахслар рўйхати тасдиқланади.

Ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатганлик учун жавобгарлик кучайтирилади
30 сентябрь 2021, 13:32 1

Ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

Ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши тўғрисидаги қонун сенаторлар томонидан маъқулланди. Мазкур қонун билан мамлакатда ҳокимият вакилларининг ҳуқуқий ҳимояси таъминланиши айтилди.

Чирчиқ дарёси бўйлаб янги кўприк қурилади
30 сентябрь 2021, 12:13

Чирчиқ дарёси бўйлаб янги кўприк қурилади

Тошкент вилоятида Чирчиқ дарёси орқали ўтадиган янги кўприк қурилиши бошланди. Кўприк 4Р12 «Тошкент — Чорвоқ» йўлидан Чирчиққа кираверишдаги дарёдаги тўғон яқинида қурилади.

Jurabek Laboratories томонидан ишлаб чиқарилган хитой-ўзбек вакцинасининг илк партияси топширилди
30 сентябрь 2021, 11:44

Jurabek Laboratories томонидан ишлаб чиқарилган хитой-ўзбек вакцинасининг илк партияси топширилди

30 сентябрь куни Jurabek Laboratories томонидан ишлаб чиқарилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 1 млн 458 минг 820 дозаси СЭС хизмати вакилларига топширилди. Ҳозирги кунда корхона томонидан жами 7 млн доза вакцина ишлаб чиқарилган.

16 февраль воқеаларида иштирок этгани гумон қилинган шахс қўлга олинди
30 сентябрь 2021, 11:14

16 февраль воқеаларида иштирок этгани гумон қилинган шахс қўлга олинди

«Туркистон ислом ҳаракати» халқаро террористик ташкилоти аъзоси, 1999 йилнинг 16 февраль ва 30 март кунлари Тошкентда амалга оширилган қўпорувчилик ҳаракатларида иштирок этгани гумон қилинган фуқаро қўлга олинди. Мазкур шахс 23 йилдан буён қидирувда бўлган.

Россия Ўзбекистонга 4 кишини экстрадиция қилди
30 сентябрь 2021, 10:19

Россия Ўзбекистонга 4 кишини экстрадиция қилди

Россия Ўзбекистон ҳудудида жиноят содир этганликда айбланган тўрт кишини Ўзбекистонга топширди. Улар турли вақтларда ҳибсга олинган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг