Байрам ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудига Россия Европа қисмининг (Москва вилояти) Марказий ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нисбатан нам ҳаво массалари таъсир этади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.

1−2 октябрь кунлари совуқ атмосфера фронти ўтиши билан республиканинг айрим ҳудудларида жадаллиги асосан бироз бўлган ёмғир ёғади. 3 октябрь куни беқарорлик фақат Фарғона водийси ҳудудларида сақланиб туради, ушбу ҳудудларда жойларда ёмғир ёғиши кутилмоқда.

2−3 октябрь кунлари тоғли ҳудудларда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин, баланд тоғларда ёмғир қорга айланиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

1−2 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол 17−22 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

1−3 октябрда ҳаво ҳарорати аста-секин кечалари +3…+8 даража илиқгача, кундуз кунлари +12…+17 даража илиқгача, шимолда кечалари +0…+5 даража илиқгача, кундуз кунлари +10…+15 даража илиқгача пасаяди.