6 май куни Ташқи ишлар вазирлигида Молдованинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Валериу Кивердан ишонч ёрлиқлари қабул қилинди.

Вазир Бахтиёр Саидовнинг қайд этишича, мулоқот чоғида алоқаларининг ҳозирги ҳолати кўриб чиқилди ва келгусидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари белгилаб олинди.

«Жаноб элчига мамлакатимиздаги дипломатик фаолияти давомида муваффақиятлар тилаймиз», — деб ёзди ТИВ раҳбари.