18 апрель куни олий даражадаги музокаралардан сўнг Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Душанбе шаҳридаги «Кўҳи Борбад» санъат саройида икки давлат санъат усталари иштирокидаги «Дўстлик оқшоми» концертини биргаликда томоша қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, икки мамлакат санъат усталарининг бундай концертлари халқлар ўртасидаги дўстликни ифодаловчи яхши анъанага айланган.

«Бу жиҳатлар бугунги концерт дастурида яна бир бор тасдиқланди. Истеъдодли санъаткорлар ижро этган куй-қўшиқларда халқларимиз маданиятининг бойлиги, ўзига хослиги ва шу билан бирга муштараклиги ўз ифодасини топди», — дейилади хабарда.

Видео

Фото

тожикистон, дўстлик оқшоми, концерттожикистон, дўстлик оқшоми, концерттожикистон, дўстлик оқшоми, концерттожикистон, дўстлик оқшоми, концерттожикистон, дўстлик оқшоми, концерттожикистон, дўстлик оқшоми, концерттожикистон, дўстлик оқшоми, концерттожикистон, дўстлик оқшоми, концерттожикистон, дўстлик оқшоми, концерт