Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Таиланднинг Пхукет шаҳрида ўтган Жаҳон кубогида 4 та медалга эга чиқди. 10 апрель куни эркаклар ўртасида -109 кг вазн тоифасида кечган баҳсларда Акбар Жўраев ва Шарофиддин Амриддинов совриндор бўлди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Жўраев даст кўтаришда 189 кг, силтаб кўтаришда 227 кг ва икки кураш бўйича 416 кг тошни ўзига бўйсундирди.

У ўз рақиблари орасида мутлақ чемпион бўлиб, 3 та олтин медални қўлга киритди.

акбар жўраев, оғир атлетика, шарофиддин амриддинов

Даст кўтаришда 170 кг қайд этган Амриддинов ушбу дастурда бронза медалига эга чиқди. Унинг силтаб кўтаришдаги 208 кг ва икки курашдаги 378 кг натижалари ушбу йўналишларда медаллар учун камлик қилди. Эслатиб ўтамиз, Шарофиддин Амриддинов февраль ойида Тошкентда ўтган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида 1 та олтин ва 2 та кумуш медлаь соҳиби бўлганди.