Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Фаррух Турсунов Мадрид шаҳрида Испания қироли Филипп VI га ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА.

Расмий маросимдан сўнг бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Испания ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Таъкидланишича, Испания қироли Ўзбекистон президентининг сиёсий ташаббуси, мамлакат фаровонлиги, шунингдек, бутун Марказий Осиё минтақасидаги жараёнлар, айниқса, қўшни Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштиришга қўшаётган ҳиссаси алоҳида қайд этилган.

Испания қироли, шунингдек, икки томонлама муносабатларни барча жабҳаларда мустаҳкамлаш ва ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларга ҳисса қўшишга тайёрлигини билдирди.

Учрашув якунида қирол Филипп VI Ўзбекистон элчисига икки мамлакат ўртасидаги ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги масъулиятли ишларига муваффақиятлар тилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон элчиси Фаррух Турсунов 2023 йил 7 декабрь куни Тошкентдан Мадридга етиб борган эди. Бунгача у ТИВнинг Стратегик таҳлил ва прогнозлаш бош бошқармаси, шунингдек, Йиғма ахборот-таҳлил департаментини бошқариб келаётган эди.